UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  3 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  3 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  8 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти" Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти"

"Тезкор Студия"нинг Осиё Кубогига бағишланган навбатдаги сони Қатар пойтахти Доҳадан олиб борилди.

Камолиддин Алимов бошчилигидаги эфирда таниқли футбол мутахассиси Шаҳбоз Беғамов меҳмон сифати қатнашди ва ўз фикрларини билдирди. 


"Гуруҳдаги қилишимиз керак бўлган ишни қилдик. Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Шунчаки йўлимизда давом этяпмиз. Эндиликда қолган ҳар бир ўйин терма жамоамизнинг ҳолатини баҳолаб беради. Биз учун Осиё Кубоги энди бошланяпти. Сурия билан дуранг бўлди. Ҳиндистонни ютишимиз керак эди. Асл ҳолатимизни, Катанецнинг ҳақиқий ишини энди кўрамиз. Ҳиндистонни ютиш янгилик эмас. Сурия билан ўйин кўпчиликни танқидига учради ва бу ўринли эди. Ҳиндистон билан схемани ўзгартиргани фойда келтирди. Мураббий хатолардан тўғри хулоса чиқара олди. Балки бу Катанецнинг режасида бўлгандир. 

Австралия билан ўйинни ҳам ўта муҳим, деб бўлмайди, чунки икки жамоани дуранг ҳам қониқтириши мумкин. Албатта, биринчи ўринни олиш ёқимли бўлади. Рақиб танлаш эса эҳтимоллар назариясида бўлади. Лекин ҳеч бир жамоа ёки мураббий биринчи ёки иккинчи ўрин билан чиққан яхши, деган йўлни танламайди. Бу аслида зарарга ишлаши мумкин. Ҳар қандай футболчи ғалабани кўзлаб чиқади. Рақиб танлаш ресторанга кириб ўзингиз истаган таомни танлаш, дегани эмас. Осон, деб ўйлаган рақиб кутилмаганда зарба бериб қолиши мумкин",- дейди Шаҳбоз Беғамов.

 

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика