UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  0 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  1 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  2 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  3 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2

ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди Янгиликлар

ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20–24-сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги–2026 саралаш мусобақасида иштирок этади.

Сафар олдидан Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов мамлакат миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида ЎФФ раҳбари жамоа аъзоларига самимий тилакларини билдириб, халқимиз миллий терма жамоадан доимо ҳужумкор ва ғалабали ўйинларни кутишини таъкидлади. Шунингдек, футболчиларга Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилади.

“Сизларнинг ҳар бир ҳаракатингиз, ҳар бир голингиз ортида миллионлаб инсонларнинг умиди ва орзуси бор. Биз сизларга ишонамиз. Сизлар нафақат ғалаба учун, балки миллат ифтихори учун курашасизлар", – дея таъкидлади Бекзод Маматқулов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев жамоа Осиё Кубоги саралаш учрашувларига пухта тайёргарлик кўрганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, футзалчиларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий ҳолати юқори даражада бўлиб, жамоа бирдамлик ва интизом асосида ҳаракат қилади.

Шунингдек, сўзга чиққан терма жамоа сардори Машраб Одилов ва ЎФФ Тиббиёт департаменти бош шифокори Лазизбек Тешабоев футболчиларнинг барчаси соғ-саломат эканини, саралаш баҳсларига ҳар томонлама тайёр турганини маълум қилди.  

"Турнир давомида йигитлар бор куч ва ғайратларини сафарбар этиб, мухлисларимизни қувонтирадиган натижалар билан юртимизга ёруғ юз ила қайтиш ниятида сафарга йўл олаяпти", – деди Машраб Одилов.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши раиси Тўлаган Исоқов сўз олиб, ҳар бир футболчининг ортида Ватан шаъни турганлигини таъкидлади. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби ҳамда ўйинчиларига саралаш баҳсларида омад ёр бўлишини тилаб, оқ фотиҳа берди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
18 сен 17:39:22
ARAL NOKIS
Негадир футзалчиларни кузларида узига булган ишонч йукдек куринди.
   
18 сен 17:06:24
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Футзал клубларимиз кучайди, терма жамоамиз кучсизланди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика