UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  40 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  0 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  114 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11

Саудия Арабистонининг 6 нафар футболчиси жазоланди, "Ал Насср" дарвозабони 5 ойга четлатилди Янгиликлар

Саудия Арабистонининг 6 нафар футболчиси жазоланди, "Ал Насср" дарвозабони 5 ойга четлатилди

Шунингдек, яна бир неча футболчига молиявий жазо қўлланилган.

Саудия Арабистони футбол федерацияси "Ал Насср" дарвозабони Наваф Ал Ақидини Осиё кубоги арафасида терма жамоадан четлатилишидан аввалги воқеалар туфайли беш ойга дисквалификация қилди ва 300 минг Саудия реали миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, Ал Ақиди терма жамоа сафида асосий таркибда ўйнаши лозимлигини маълум қилган ва Манчини томонидан терма жамоа сафидан четлатилганди. Шунингдек, унинг WhatsApp иловаси орқали жамоа маъмурларини ҳақорат қилгани исботланди.

Шунингдек, Салмон Фараж терма жамоанинг 2023 йилнинг октябрида Португалиядаги йиғинида қатнашишни хоҳламагани учун 100 минг риал (27 минг АҚШ доллари) жаримага тортилди.

Султон Ғаннам Манчинидан Осиё кубогидан олдинги йиғинда иштирок этмасликка рухсат сўрагани учун 200 минг риал (54 минг АҚШ доллари) жаримага тортилди.

Муҳаммад Маран, Холид Ғаннам ва Али Ҳазози Осиё кубоги учун якуний руйхатдан жой олмагач, терма жамоа йиғинини тарк этганликлари учун 200 минг риал (54 минг АҚШ доллари) жарима ва 1 ой дисквалификация қилинди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика