UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  1 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  7 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Саудия Арабистонида ўйнаш? Левандовски жавоб берди Янгиликлар

Саудия Арабистонида ўйнаш? Левандовски жавоб берди

Роберт Левандовски "Барселона"дан кетмоқчи эмас.

"Ёшим билан фахрланаман - мен аллақачон 37 ёшдаман ва бундан уялмайман.

Ўзим бўлишни хоҳлаган жойдаман ва менинг мақсадим - ёш фақатгина рақам эканлигини исботлаш. Бир неча йиллар олдин эришган муваффақиятларимга ҳозир ҳам эриша оламан.

Менда ўйнашда давом этиш хоҳиши жуда юқори, машғулотлар ва ўйинга чиққанда юзимда акс этадиган табассум ҳали мени тарк этмади. Ҳамон рақобатлашишга ва янги совринларни қўлга киритишга интиламан", - деди "Барселона" ҳужумчиси.

Левандовскидан унинг Саудия Арабистони клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ беришини ҳам сўрашди.

"Мен "Барселона"да клубда ҳам, мухлислар орасида ҳам ўзимни жуда яхши ҳис этяпман. Бу ерда бахтлиман ва ўйнашим мумкин бўлган бошқа жойларни умуман ўйламайман", - деди Левандовски.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика