UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  10 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз"

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Рустам Ашурматов Эронга қарши баҳс, Сречко Катанец ва бўлажак рақиб ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўйин яхши ўтди. Муҳими, биринчи ўринда қолдик. Тўғри, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, лекин бу – футбол. Биз очко йўқотганимиз билан рақибимиз ҳам очко йўқотди. Шунинг учун хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз. 

Кейинги учрашувда ўйнамаслигим аниқ, чунки 2 та сариқ карточка олишга улгурдим. Бундай жароҳат билан олдин ҳам ўйнаганмиз. Шунинг учун бу нарса ўйинлар ва машғулотларда қатнашишга халақит қилмайди. 

Албатта, мураббийнинг йўқлиги ўйинларда таъсирини ўтказади. Бош мураббий ўз номи билан бош мураббий. У ёнимизда бўлса, ишончимиз яна юқори бўлиши мумкин эди. Унинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қиламиз.

Ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз, аммо жамоамиз майдонга фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушади. Сабаби Эрон билан дуранг ўйнадик, БААни ютишга мажбурмиз ва қўлимиздан келган ҳамма нарсани қиламиз", – деди Ашурматов. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг БААга қарши учрашуви 15 октябрь куни 19:00 да старт олади. 

Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика