UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"Биринчи бўлимда рақиб яхши ҳимояланди. Танаффусда эса позицион ҳужумлар орқали ҳужумчиларимизга тўпни етказиб беришимиз кераклигини айтдим. Буни уддалай олдик ҳам. Натижани кўриб турибсиз, ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик" - дея фикр билдирди Рўзиқул Саъдуллаевич бугунги баҳс ҳақида.


- Бугун футболчилар узоқдан кўплаб зарбалар беришди. Бу "Насаф"га хос бўлмаган жиҳат. Футболчиларга сиз шундай кўрсатма бердингизми?

- Бугун биздан шу нарса талаб қилинар эди. Статистикага эътибор берсангиз, энг кўп зарба берадиган жамоа бизмиз. Шундай давом этишимиз керак. Футболчиларга шошилмаслик кераклигини айтган эдим.

- Алибек Давроновни иккинчи бўлимда майдонга туширдингиз. Ушбу ҳақда гапириб ўтсангиз...

- Тажрибали ҳимоячимиз жароҳат туфайли анча вақт ўйнамади. Энди уни мана шундай ўйинлар орқали оптимал спорт формасига келтириб олишимиз керак. Алибек терма жамоада ўйнашга лойиқ футболчи.

- Ҳебай жароҳатидан фориғ бўлиб майдонга қайтди. Ҳебай пенальтини амалга оширишига нима сабаб бўлди? Сиз Рубинга пенальтини ижро этиш имкониятини тақдим этдингизми?

- У ўзи пенальтини ишлади ва ижро этди. Режа бўйича 11 метрлик зарбаларни Ҳусайн амалга ошириши керак, лекин Рубин ўзи пенальти ишлагани сабаб ўзи ижро этди. Қишда ўтказган йиғинларимиздан бирида у шундай имкониятдан фойдалана олмаган эди ва шу сабабли бироз қўрқув ҳам бор эди, лекин у зарбани ажойиб амалга оширди.

- Ҳебай бугун жуда ҳам иштиёқ билан ҳаракат қилди. У асосий таркибга қайтмоқчими?

- Рубин кўп вақт ўйнамади, шу сабабли унда иштиёқ юқори. Ҳар бир футболчи мана шундай ўйнаши керак. Пенальтидан кўра ўша вазиятдан фойдаланганида яхшироқ бўлар эди.

- Умар Эшмуродовда хатолар кузатилаётгандек...

- Эшмуродов жамоага жуда кўп ёрдам беради. Айрим бир вазиятларда марказий ҳимоячилар катта босим остида қолади ва шу сабабли хатолар кузатилиши мумкин.

- "Хоразм"га қарши ўйинда ҳам ушбу таркиб бўладими ёки янги таркиб танланадими?

- Биз "Хоразм" билан Жиззахда ўйнаймиз. Биз ўйин куни таркиб танлаймиз, сабаби қайси футболчилар ўйинга яхшироқ тайёр эканлиги ўша куни маълум бўлади. Қандай таркиб танлашимиздан қатъи назар ғалаба қозониш ҳақида ўйлашимиз керак.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика