UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  0 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  3 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

Рўзиқул Бердиев: "Ҳисобда олдинда бора туриб ҳам уни ушлаб қололмадик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳисобда олдинда бора туриб ҳам уни ушлаб қололмадик"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Насаф" – "Металлург" (1:2) учрашувидан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мағлубиятга учрадик. Жамоа жисмонан ва руҳан тайёр бўлмаса, ҳеч нарса ўхшамайди. Бизда нечанчи ўйиндирки шундай ҳолат кузатилмоқда. Бугунги ўйинда ҳисобда олдинда бора туриб ҳам уни ушлаб қололмадик. Биз рақиб дарвозаси олдида хавф яратолмадик. Шу сабабли мағлубият қабул қилиб олдик", – деди Бердиев. 

- Жамоа чемпион бўлган бўлса, йигитларда қандай тушкунлик бўлиши мумкин? Болалар ўртасида қандайдир келишмовчилик борми?

- Йўқ, келишмовчилик йўқ. Ҳаммасини назорат қиляпмиз, фақат йигитларда олдингидек иштиёқ кўзга ташланмади. Бу натижага таъсир қилди. Ҳозир футболчиларни муҳокама қилиб, уларни айбдор сифатида кўрсатмоқчи эмасман. Уларга мавсум учун раҳмат. Лекин барчаси учун мураббий жавобгар. Айни пайтда оғир даврни бошдан кечиряпмиз. Бу мураббийлар учун қаттиқ зарба бўлмоқда. Футболчилар майдонда хато қиляпти, йўқ жойдан голлар ўтказяпти. Мен бунга урғу бериб, уларнинг хатоларини муҳокама қилиб ўтирмоқчи эмасман.

- Бир вақтлар Қашқадарё вилоятининг 3 жамоаси Суперлигада қатнашарди. Яна ушбу воқеликка яқинмиз. 4 декабрь куни "Шўртан" – "Олимпик" учрашуви бўлиб ўтади. Шу учрашув ва "Машъал"нинг Суперлигага чиққани ҳақида фикр билдирсангиз...

- Бу, албатта, Қашқадарё вилояти учун ёқимли. "Шўртан" ўтиш баҳсида "Олимпик" билан, "Қўқон-1912" "Металлург" билан беллашади. Барча жамоаларимизҳга омад тилаймиз. Бу вилоятимизда футболга берилаётган эътибордан далолат. Ўйлайманки, "Машъал" Суперлигада ўйнаш тажрибасига эга. Жамоа таркибни кучайтириб, ўзига яраша яхши ўринларда боради деб ўйлайман. 

- "Насаф"нинг кейинги мавсумдаги мақсадлари ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳозир бу нарса ҳақида аниқ фикр билдиролмайман. Буни кўпроқ клубдан сўраш керак. Ҳозирча мураббий сифатида бир нарса деёлмайман.


Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика