UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:0 (матнли трансляция)  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  8 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  116 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4

"Реал" сўнгги 11 йилликдаги клуб антирекордини ўрнатди Янгиликлар

"Реал" сўнгги 11 йилликдаги клуб антирекордини ўрнатди

Кеча, 5 апрель куни Ла Лиганинг 30-турида "Реал" ўз майдонида "Валенсия"га мағлуб бўлди - 1:2.

Ўйиннинг 13-дақиқасида "қаймоқранглилар"нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниор пенальтини аниқ амалга ошира олмади - унинг зарбасини меҳмонлар посбони Георгий Мамардашвили қайтарди.

"Реал" учун бу жорий мавсумда амалга оширилмаган бешинчи 11 метрлик жарима зарбаси бўлди. Жамоа футболчилари барча мусобақаларда 16 марта пенальти тепишган, шундан 11тасини Мадрид клуби футболчилари голга айлантиришган. Бир мавсумда бешта пенальтини голга айлантира олмагани клуб учун 2013/2014-йилги мавсумдан бери энг ёмон кўрсаткичдир. Ўша мавсумда "Реал" Ла Лигада учинчи ўринни эгаллаган, Испания кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Ҳозирда "қаймоқранглилар" Испания чемпионати турнир жадвалида "Барселона"дан 4 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика