UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  11 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  7 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  13 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  10 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  25

Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси! Янгиликлар

Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!

Ҳимоячи Саидазамат Мирсаидов фаолиятини “Навбаҳор”да давом эттиради.

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби "Олимпик"да ҳаракат қилаётган Саидазамат Мирсаидов билан расман шартнома имзолади. Футболчи иккинчи даврани "Навбаҳор" сафида ўтказади.

Мирсаидов 2001 йил, 19 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси ва 2020 йилгача пойтахтликларнинг турли ёшдаги жамоаларида ўйнаган.   

2021 йилдан  буён шу кунга қадар “Олимпик”да ўйнаётганди. Мазкур жамоа таркибида барча мусобақаларда 64 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

2018-2020 йилларда Ўзбекистон – U-20 терма жамоасида ўйнаган.

2021 йилдан буён Ўзбекистон-U-23 олимпия терма жамоамизда ўйнамоқда ҳамда мазкур термамиз таркибида жорий йил Осиё вице-чемпионлигини қўлга киритди.  

Саидазамат Мирсаидов Ўзбекистон-U-23 олимпия терма жамоамизнинг Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган таркибидан ўрин олган.  

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика