UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  10 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  21 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  4 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  5 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3

Петр Чех футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонларни санади Янгиликлар

Петр Чех футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонларни санади

"Челси" собиқ дарвозабони ва техник директори Петр Чех жаҳон футболи тарихидаги энг яхши дарвозабонлар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен, албатта, Жанлуижи Буффонни кучли учликка киритган бўлардим. Нойерни ҳам ажратиб кўрсатардим. Шунингдек, Петер Шмейхелни эътироф этмоқчиман", – деди Чех. 

2006 йилда Буффон Италия термаси билан жаҳон чемпиони бўлган, Нойер 2014 йилда Германия терма жамоаси билан мундиални ютган. Шмейхель эса 1992 йилда Дания билан Европа чемпионлигига эришган.

Петр Чех 2019 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. У "Арсенал" ва "Челси"дан ташқари "Хмел", "Спарта" ва "Ренн" жамоаларида ўйнаган. Дарвозабон футболчилик фаолияти давомида тўрт марта Англия чемпиони бўлган, шунингдек, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида ғолиб чиққан.

Чех футболдан кетганидан сўнг Британиянинг иккинчи юқори дивизионида ўйнайдиган "Гилдфорд" ва "Челмсфорд" хоккей жамоаларида ҳаракат қилган эди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика