UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  0 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  4 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  4 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  12 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  28 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Пенальтилар серияси қаҳрамони Азизхон Исақов: «Барча «Қўқон-1912» жамоасига бефарқ бўлмаганларни Суперлига йўлланмасини қўлга киритганимиз билан табриклайман» Янгиликлар

Пенальтилар серияси қаҳрамони Азизхон Исақов: «Барча «Қўқон-1912» жамоасига бефарқ бўлмаганларни Суперлига йўлланмасини қўлга киритганимиз билан табриклайман»

«Металлург»га қарши учрашувда пенальтилар сериясида қаҳрамонга айланган Азизхон Исақов пенальтилар серияси, жорий йилдаги ўйинлари ҳақида қисқа фикрлар билдириб ўтди.

Ассалому алайкум, биринчи навбатда барча «Қўқон-1912» жамоасига бефарқ бўлмаганларни Суперлига йўлланмасини қўлга киритганимиз билан табриклайман. Бу ғалаба барчамизники. Улар совуқ бўлишига қарамасдан «Металлург»га қарши учрашувда стадионга келиб, дахшат қўллаб-қувватлашди. Бу бизга катта ишонч берди.

Пенальтилар серияси...

- Шерикларим дастлабки иккита пенальтидан фойдалана олмаганларидан сўнг менда ҳеч қандай ёмон хаёллар йўқ эди. Барчаси жойида эди. Ўзимда ва жамоадошларимга ишонардим. Биз ушбу пенальтилар сериясида ғолиб бўлиб кетишимизга ишончим бор эди. Пенальтилар сериясига жамоамиз мураббийлари билан жиддий тайёргарлик кўрдик. Учрашув аввалида мураббийимиз Хуршид ака рақиб футболчиларининг эҳтимолий йўллайдиган пенальтилар йўналиши ёзилган варақ ҳам тайёрлаб, баклашга ўраб бергандилар.

Жорий мавсум ўзингизнинг ўйинингиздан қанчалик қониқдингиз?

- Ҳар бир футболчи янада яхшироқ ҳаракат қилишга интилади. Умуман олиб қараганда, жорий мавсумдан анча кўнглим тўлди. Бироқ ҳали қилинадиган ишлар етарли. Янада кўпроқ меҳнат қилиб, яна ўсишга интиламан.

Умуман олганда Про лигадаги илк мавсумингизни ўтказдингиз? Про лига ва Суперлига жамоалари ўртасида қанчалик фарқ сезилди?

- Бу йилги Про лига жамоалари анча кучли эди десам, адашмайман. Буни Про лиганинг тўртта жамоаси Суперлигага йўл олганидан ҳам билиб олсак бўлади. Оддий ўйинларнинг ўзи бўлмади. Барча жамоалар максимал қаршилик кўрсатишди. Менимча ҳар бир учрашув шиддатли ўтди. Суперлига ва Про лига ўртасида катта фарқ сезилмади.

Нега айнан дарвозабонлик?

- Ёшлигимдан ўзимда дарвозабон бўлишга қизиқиш бўлган ва шу сабабли ёшлигимдан футболга келишим билан дарвозабон позициясидаман.

 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика