UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  0 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  0 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  6 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  7 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  36

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум

Хабарингиз бор, Париж олимпиадасининг футбол баҳслари шу йилнинг 24 июлидан 10 августига қадар бўлиб ўтади.

Унда тарихда илк бор Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпиячиларимиз 3 июль куни йиғилишади ва 4 июль куни олимпиада олдидан юртимиздаги сўнгги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун Дукентга йўл олишади. Дукентдаги машғулотлар 4 июлдан 9 июлга қадар давом этади.

Шундан сўнг Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 11 июль куни Тошкентдан Францияга учади. Дастлаб Марсель шаҳрида йиғин ва 15 июль куни Гвинеяга қарши, 18 июлда эса Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ана шу икки беллашувдан кейин терма жамоа Олимпиада баҳсларидаги юришини бошлаш учун Парижга йўл олади.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳида Испания, Миср ҳамда Доминикан Республикаси термаларига қарши ўйнайди.

Испания – Ўзбекистон

24 июль, Париж 

Ўзбекистон - Миср

27 июль, Нант

Доминикан Республикаси – Ўзбекистон

30 июль, Париж

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика