UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  0 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  7 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  11 18:11Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)  19 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  5 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  9 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  66 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  4 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2

Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди

"Бунёдкор" режаси бўйича клуб 20 августдан кейин ўз майдонига қайтиши керак эди.

Бироқ Лопес концертидан кейин "Бунёдкор" стадиони майдони ҳали-ҳамон ўзини ўнглаб олганича йўқ. 

Бу ўз навбатида муаммоларни кўпайтирди. CАФА мусобақаси ФИФА кунларидан ташқарига чиқиб келиши оқибатида миллий терма жамоа бош мураббийи жамоани 26 августдан эътиборан йиғишни режа қилганди. Бироқ тақвим зичлашиб кетиши баробарида Лига Кападзе билан келишди ҳамда ўзининг сўнгги расмий учрашувларини 26 августга белгилади. Шу ҳолат бўлмаганида, Ўзбекистон кубогининг 1/4 финалидан жой олган Жиззах ва Самарқанддаги, шунингдек, пойтахтдаги икки беллашув бир кунга тўғри келмасди. Боз устига, CАФА мусобақаси сабаб "Дўстлик" стадиони ҳам эртароқ бўшатиб берилиши лозим эди. Шундан келиб чиқиб, Лига икки Олимпик ўртасидаги Пролига ўйинини ҳам 26 августга белгилашга мажбур бўлди. Биз бу билан футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубогига ҳам халал бердик. 

Шунга қарамай, Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Бунёдкор" — "Бухоро" ўйинини Олмалиқ шаҳрига кўчириш режалаштирилганди. Аммо маълум бўлишича, 26 август куни ОКМК стадиони Тошкент вилоятининг байрамолди тадбирларига мезбонлик қилади. Мазкур ҳолат ўз стадионини йўқотган "Бунёдкор" учун яна бир бош оғриғи бўлди. Энг сўнгида клуб терма жамоа раҳбарияти билан келишган ҳолда, "Жар" стадионидан 27 август куни ҳам фойдаланишга рухсат олди. Ваҳоланки, шу куни миллий терма жамоа йиғини старт олади ва албатта стадион CАФА мусобақаси учун тайёргарлик бошлаётган бўлади. 

Афсуски, эндиликда "Жар" стадионига оғриқ юклама тушмоқда. Суперлига, Пролига ва кубок доирасидаги ўйинлардан ташқари стадион бир ҳафтада икки марта оммавий футбол мусобақасининг финал учрашувларига мезбонлик қилади. Кейин эса "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари 1 кунлик фарқ билан "Жар" стадионидан фойдаланади.

Лига тақвим ишлаб чиқаётганда ва ўз режаларини мувофиқлаштираётганда миллий терма жамоа ўйинлари ФИФА кунларидан ташқарига чиқиб кетиши ва албатта концерт дастури сабаб мамлакатнинг бош стадиони ишдан чиқишини ҳисобга олмаганди. Энди эса клубларимиз билан биргаликда ўзимизга тегишли бўлмаган муаммолар қаршисидан чиқдик. Бунинг учун футбол жамоатчилигидан узр сўраймиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
22 авг 12:08:15
Otabek Sidikov
Бир концерт деб шунча бошогрик .Бошидан колсинди шу Жениферни концерт.Фойдасидан куп зарари (халк учун)
+1   
22 авг 15:58:05
1994 Nurafshon
Айрим одамларимизга уят уша 2миллион пулни шароити йук оилаларга берса канчалик савоб оларди бир ялонгоч маскарабоз фохишани нимасини томоша киласан ахмоклар
+1   
22 авг 12:44:01
Haqiqat-2
Олдинлари бунака муаммолар булмасди, коммунал муаммолари каби... Ха, замон узгариб кетди. "Кирол шер"да айтилганидек, " Муфасса даврида бунчалик кийналмаган эдик"... Еки замонга мослаша олмаяпмизми? Бечара Джей Ло эса турнени анча олдин режалаштирган эдияяя
+1   
22 авг 12:17:24
Максуд Умаралиев
Шу Женефер Лопесни баданини узокдан куриш учун хам одамла 2-3 миллион сарфлашди, коил одамларга
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика