UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  0 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  3 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  6 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  16 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  10 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0

Осиё ўйинлари тарихи: Футболдаги ғалабамиз билан ёдда қолган Хиросима-94 Янгиликлар

Осиё ўйинлари тарихи: Футболдаги ғалабамиз билан ёдда қолган Хиросима-94

Бир неча кундан сўнг Хитойда XIX Осиё ўйинлари старт олади.

Биз сайтимиз орқали Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни бошлаймиз.

Ўзбекистон мустақил равишда илк маротаба 1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳридаги XII Осиё ўйинларида иштирок этган. Ўйинлар 1994 йилнинг 2-16 октябрь кунлари ташкил этилган. 

Ўша қитъа ўйинларида 135 нафар ўзбекистонлик спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра терма жамоамиз аъзолари 11 та олтин, 12 та кумуш ва 19 та бронза медалларига эга чиқишган. Умумий ҳисобда 42 та медаль қўлга киритилган.

Медалларимизни спорт турлари кесимида оладиган бўлсак натижалар қуйидагича бўлган:

Ўзбекистон спорт делегацияси якунда умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаган.


Ўзбекистон спорт делегациясида олтин медаль қўлга киритган спортчилар (11 та олтин):

1. Рамиль Ганиев (енгил атлетика, кўпкураш)

2. Светлана Мункова (енгил атлетика, баландликка сакраш)

3. Оксана Яригина (енгил атлетика, найза улоқтириш)

4. Евгений Астанин (эшкак эшиш, С-1, 1000 метр)

5. Иван Киреев (эшкак эшиш, К-1, 500 метр)

6. Иван Киреев (эшкак эшиш, К-1, 1000 метр)

7. Владимир Казанцев, Иван Киреев, Андрей Колганов, Анатолий Тюрин (эшкак эшиш, К-4, 1000 метр)

8. Алишер Авезбаев (бокс)

9. Олег Маскаев (бокс)

10. Футбол терма жамоаси

11. Шуҳрат Аҳмедов, Энвер Османов, Николай Репичев (ўқ отиш, 25 метрга тўппончадан, жамоавий)


Футбол терма жамоамиз таркибида қуйидаги футболчилар тўп тепишган:

Юрий Шейкин

Февзи Давлетов

Андрей Фёдоров

Миржалол Қосимов

Фарҳод Магомедов

Илҳом Шарипов

Абдуқаҳҳор Марифалиев

Сергей Лебедев

Игорь Шквирин

Азамат Абдураимов

Шуҳрат Мақсудов

Рустам Дўрмонов

Абдусамад Дўрмонов

Улуғбек Рўзимов

Степан Атаян

Бердах Алланиязов

Александр Тихонов.


Кучли бешлик қуйидагича кўриниш олган:

1. Хитой

2. Япония

3. Жанубий Корея

4. Қозоғистон

5. Ўзбекистон

Муаллиф : Aziz Tukhtamuradov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика