UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Осиё Кубоги. Амалдаги ғолиб — Япония гуруҳда қолиб кетди! Янгиликлар

Осиё Кубоги. Амалдаги ғолиб — Япония гуруҳда қолиб кетди!

Таиланднинг Бангкок шаҳрида давом этаётган Осиё Кубогида дастлабки сенсация қайд этилди.

17-бор ўтказилаётган Осиё Кубоги гуруҳ босқич доирасида Тожикистон - Япония учрашуви бўлиб ўтди. 

"С" гуруҳида иштирок этаётган "самурайлар" нафақат гуруҳ, балки мусобақа фаворитларидан бири сифатида тилга олинганига қарамай, плей-офф босқичига чиқа олмади. 

3-тур доирасида тожикларга қарши баҳсда дуранг қайд этган японлар 4 очко билан 3-ўринда қолиб кетишди. Мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланган Япония илк бор иштирокини гуруҳ босқичидан кейиноқ якунлайдиган бўлди.  


Эслатиб ўтамиз, турнирда 16 та жамоа иштирок этмоқда. Тўртта кучли жамоа (Ўзбекистондан ташқари) шу йил юртимизда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мезбон давлат Ўзбекистон автоматик тарзда бўлажак Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган. Шундай қилиб, агар Ўзбекистон ярим финалга чиқса, мундиалнинг сўнгги йўлланма эгасини аниқлаш учун алоҳида плей-офф босқичи такшил этилади. 



Плей-офф

Плей-офф босқичида ғолибни аниқлаш учун қўшимча таймлар ва пенальтилар сериясига мурожаат қилинади. Учинчи ўрин учун ўйинда қўшимча тайм бўлмайди.


Чорак финал

1) "А" гуруҳи ғолиби "B" гуруҳи финалчиси

2) "C" гуруҳи ғолиби "D" гуруҳи финалчиси

3) "B" гуруҳи ғолиби "А" гуруҳи финалчиси

4) "D" гуруҳи ғолиби "C" гуруҳи финалчиси


Ярим финал

"A"/"B" ғолиби – "C"/"D" ғолиби

"B"/"A" ғолиби – "D"/"C" ғолиби


Ютқазган жамоалар 3-ўрин учун баҳсда қатнашса, ютганлар финалда ўйнайди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика