UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  216 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  20 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  13 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Осиё чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида қатнашган ҳамда Ван Дейк ўйинлари мухлиси бўлган Диёр Ортиқбоев 22 ёшга тўлди Янгиликлар

Осиё чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида қатнашган ҳамда Ван Дейк ўйинлари мухлиси бўлган Диёр Ортиқбоев 22 ёшга тўлди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Диёр Ортиқбоевнинг ҳаётий сабоқларидан баҳраманд бўламиз.

Инсон сув ва ҳавосиз яшай олмагани сингари футболсиз ҳаётимни тасаввур эта олмайман. Мўъжазгина ҳовлимиз яқинида эсимни таниганимдан буён уст-бошимизни чангитиб тўп тепардик, гоҳида қуёш қандай чиқиб, қандай ботганини ҳам сезмай қолардик. Футболга бўлган қизиқишимга сабаб бўлган ва мени ҳамиша қўллаб-қувватлаган дадамга миннатдорчилик билдираман. Отамнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосидаги ўйинларимни стадиондан томоша қилишини орзу қиламан.


12 ёшимда "Пахтакор" академиясига қабул қилинганман, 18 ёшда ёшлар лигасида, кейинчалик асосий жамоа сафида тўп тепдим. Бу жамоа либосида тўп тепиш кўплаб футболчиларнинг орзуси деб бемалол айта оламан. "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилаётганимдан бениҳоя мамнунман.

Шундай фильмлар ёки лаҳзалар бўладики, уларни қайта-қайта томоша қилсангиз ёки ёдга олсангиз ҳам завққа тўласиз. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги фаолиятим ҳам ҳаётим саҳифаларида унутилмас воқеага айланган. Осиё кубоги бизни янги даражага олиб чиқди. Ўшанда мухлис томонидан ажойиб атмосфера яратилган, бунинг натижасида ўзимизни гўёки мундиалдаги фаворитлардек ҳис қилганмиз. Ҳал қилувчи ўйинда юртбошимизнинг ташрифи эса бизга қўшимча куч бағишлаган.

Ҳали ёшман ва ўрганишим керак бўлган нарсалар бисёр. Жамоадаги тажрибали футболчилардан ижобий хислатларни ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Жумладан, Сардор Собирхўжаев, Абдулла Абдуллаев, Ҳожиакбар Алижонов, Достон Ҳамдамов, Шоҳрўз Норхонов сингари футболчилар нафақат майдон, балки майдон ташқарисида ҳам кўп жабҳаларда ўрнак бўлган.


Ёш футболчи илк навбатда, ўз иқтидорини намоёт этиб, ўз ўрнига эга бўлиши лозим. Бунинг учун улкан меҳнат ва тиришқоқлик талаб этилади. Шундагина келгусида яхши жамоаларда тўп тепиш имконияти пайдо бўлади. Меҳнатдан қочмаган ўспирин кўчада қолмайди.

Гарчи қитъа чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида иштирок этганимга қарамай, ҳамма нарсага эришдим дея олмайман. Ҳали эришишим ва ўз устимда ишлашим керак бўлган жиҳатлар етарлича. Буни инкор этмайман. 


Келажакда Европа жамоаларида тўп тепишни орзу қиламан ва шу йўлда тер тўкишдан тўхтамайман. 

Жаҳон юлдузларидан ўз позициям бўйича Ван Дейк ва Родри, ўзбекистонлик футболчилардан эса Одил Ҳамробеков ва Абдуқодир Ҳусанов ўйинларига ҳавас қиламан.


Энг катта мотиваторим — дадам. У киши оғир кунларимда ҳам, шодон кунларимда ҳам ҳамиша ёнимда бўлиб, керакли маслаҳатларини аямаган. Отам ҳеч қачон тўхтаб қолмаслигим кераклигини ва мендан умиди катта эканлигини ҳар доим таъкидлайди. Футболчи учун бундан улкан мотивация бўлмаса керак.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика