UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  0 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  23 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қозоғистон чемпионати совриндорини мағлуб этди Янгиликлар

Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қозоғистон чемпионати совриндорини мағлуб этди

Теглар :  ДинамоАктобе
"Динамо" Туркия йиғини доирасидаги учинчи ўртоқлик ўйинида Қозоғистон чемпионатининг амалдаги бронза медали соҳиби "Актобе"га қарши майдонга тушди.

Вадим Абрамов шу куни иккита таркибни синовдан ўтказди. Биринчи бўлимда Воҳиджон Оқбўтаев кучли зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.

Кўп ўтмай, бош ҳакам Душан Мийични оддий қўполлик учун майдондан четлатди. 40-дақиқада эса ҳакам "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилади ва қозоқлар ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Иккинчи бўлимда эса таркиб деярли тўлиқ ўзгаргач, жамоа янада ҳужумкор ўйнади. Шу куни захирадан майдонга тушганига 5 дақиқа ҳам бўлмаган кўрикдаги легионер Франческо Иминовнинг узатмасини голга айлантириб, самарқандликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

80-дақиқада эса Санжар Шоаҳмедов қарши ҳужумда Фаррух Икромовни яккама-якка вазиятга олиб чиққач, у дарвозабонни доғда қолдириб, тўпни Анвар Ҳожимирзаевга етказди ва у ўйин тақдирига нуқта қўйди – 3:1.

Шу тариқа, Самарқанд жамоаси Қозоғистон клубини мағлуб этиб, Туркия йиғинида биринчи ғалабасига эришди.

Ўртоқлик ўйини. 15 феврал (пайшанба)

"Актобе" (Қозоғистон)  - "Динамо" (Ўзбекистон) - 1:3

Голлар: Уманиязов пеналтидан 40 – Воҳиджон Оқбўтаев 5,  Франческо 45, Анвар Ҳожимирзаев 80.

"Динамо" (1-бўлим): Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Анваржон Файзуллаев, Комил Шарофутдинов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Воҳиджон Оқбўтаев, Акбар Исматуллаев, Жавлон Маликов, Хислат Халилов, Эммануел Ягр, Кожо Жоэл.

"Динамо" (2-бўлим): Равшан Ягудин, Хуршид Убайдуллаев, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Салим Мустафоев (Улуғбек Абдуллаев, 70), Франческо (Дамир Темиров, 65), Санжар Шоаҳмедов, Францис Нарх, Ҳумоюнмирзо Иминов, Фаррух Икромов, Кожо Жоэл (Анвар Ҳожимирзаев, 50).

Четлатиш: Душан Мийич, 31.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика