UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади Янгиликлар

ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конгресси ўтказилиши тўғрисида.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Уставига мувофиқ, 2025 йил 22 февраль куни ЎФА президентлигига сайлов бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 20 январь куни ЎФА томонидан ўз аъзоларига ушбу лавозимга номзодлар бўйича ўз таклифларини юборишларини сўраб мурожаат қилинган. ЎФА расмий электрон почтасига келиб тушган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар ЎФА Сайлов қўмитаси томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Устави ва Сайлов кодексига мувофиқ текширилиб, ЎФА Уставининг 30-моддасига асосан, Конгрессдан 30 кун олдин ЎФА Котибиятига тақдим этилди.

ЎФА Уставининг 33-моддасига кўра, ЎФА аъзолари навбатдан ташқари сайлов Конгрессининг ўтказилиш жойи ва кун тартиби тўғрисида Конгресс ўтказилишидан камида 10 кун олдин хабардор қилиниши лозим. Шу муносабат билан, Конгресснинг ўтказилиш жойи ва кун тартиби 2025 йил 12 февраль куни барча аъзоларга етказилиши белгиланган.

Шунингдек, ЎФА Сайлов кодексининг 11-моддасида номзодларнинг расмий рўйхати тўғрисидаги маълумотлар матбуотда ҳам эълон қилиниши зарурлиги келтирилган бўлиб, ЎФА аъзолари томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Қурбонов Баҳодир Низомович номзоди илгари сурилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси навбатдан ташқари сайлов Конгресси 2025 йилнинг 22 февраль куни ЎФА биносида бўлиб ўтиши маълум қилинади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика