UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  0 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  3 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  100 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  18 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  25

Нодирбек Абдураззоқов: "ОКМКни мавсум бошида ҳеч ким эсламайди, бу ҳолат менга ёқмайди" Янгиликлар

Нодирбек Абдураззоқов: "ОКМКни мавсум бошида ҳеч ким эсламайди, бу ҳолат менга ёқмайди"

Суперлига турнир жадвалида юз фоизлик натижа қайд этиб турган ягона жамоа ОКМК бўлиб турибди.

Олмалиқликлар "Бухоро", "Пахтакор", "Қизилқум"дан 3 очко тортиб олишнинг уддасидан чиқди. Бу ўйинларда жамоа ярим ҳимоячиси Нодирбек Абдураззоқов ўзидан ижобий таассурот қолдирмоқда. Футболчи 3 та ўйинда 2 та гол ва 1 та ассист муаллифига айланди. ОКМК 4-турда Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо"ни қабул қилади. 

- Суперлига ОКМК учун жуда яхши кўрсаткичлар билан бошланди. Дастлабки турлар қандай таассурот қолдирди?

- Таассуротлар ажойиб. Йил охиригача шундай бўлиши учун максимал ҳаракат қиламиз. 

- Жамоанинг муҳим фигурасига айлангансиз. Бу оптимал ҳолатга қандай келдингиз?

- Ўйлашимча, кўпроқ ўйин амалиёти ва мураббий томонидан берилган ишонч самараси. Терма жамоадаги ўйинларим ҳам руҳий томондан яхшироқ бўлиши учун ёрдам берди. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман ва олдинга интилишда давом этаман. 

- Чемпионлик учун фаворит сифатида "Нефтчи", "Насаф", "Пахтакор" жамоалари кўрилмоқда. Бу жамоалар очко йўқотишга улгурди. ОКМК бу йил қандай совға кўрсатиши мумкин?

- Ҳар йили шундай. ОКМКни йил бошида эслашмайди ҳам. Тўғрисини айтсам бу ҳолат менга ёқмайди. Жўжани кузда санаймиз. 

- Голни турлича нишонлайсиз. Бунда қандайдир режа бўладими ёки кимгадир бағишлайсизми?

- Тўғри ҳар хил нишонлайман. Лекин гол урганимдан сўнг албатта сажда қиламан. Асосий гол нишонлашим сажда ҳисобланади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика