UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  28 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2

Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик" Янгиликлар

Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"

ОЧЛ 2 мусобақаси бешинчи туридан ўрин олган "Насаф" – "Кувайт СК" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Небойша Йовович матбуот анжуманида қатнашди.

– Бош мураббийнинг ўйин хақидаги фикрлари қандай?

– Ўйинчиларимга раҳмат айтаман. "Насаф"ни ҳам табриклайман. Икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйнади. Улар яхши ўйин кўрсатишди. "Насаф" биринчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимнинг керакли пайтларида ўйинни биз назорат қилдик. Биз бугунги ўйин натижасидан қониқдик. 

– Учрашувнинг энг яхши футболчиси Амир Аҳмад Исмоил:

– Жамоадошларимга ва мураббийга раҳмат. Биз катта жамоа эканимизни кўрсатдик. Осон ўйин кечмади. "Насаф" осонликча мағлуб бўладиган жамоа эмас эди. 

– Бугунги ғалабага кўпроқ иштиёқ сабаб бўлдими ёки омадми?

– Омад ҳақида гапиришдан олдин ўша омадга муносиб бўлишингиз керак. "Насаф" бугун кўп имкониятлар яратди. Биз ўйин пайти интизомни сақлаб қолдик ва "Насаф"нинг камчилигини топдик. Рақиб бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади, шу сабабли биз ғалаба қозондик. 

– Жаноб мураббий, бугунги об-ҳаво ўйинга таъсир ўтказмадими?

– Мураббий сифатида менга ҳеч қандай таъсир ўтказмади. Футболчилар эса об-ҳавога яхши мослашишди. Албатта, Қувайтда бу каби совуқ бўлмайди, аммо бу бизга таъсир ўтказмади. 

– Ғалаба қозониб турган жамоани иккинчи таймда мағлуб қилиш учун "Кувайт СК" нималарни ўзгартирди?

– Биз баъзи позицияларни ўзгартирдик. Майдон марказида ротацияни амалга оширдик. Биринчи бўлимда бир қанча кроссларни амалга оширишга ҳаракат қилгандик. Насруллаев ва Чолович бу кроссларда бизга ҳалал қилиб қолишди. Бу ғалаба бизга осон бўлгани йўқ, узоқ сафар, биз одатланмаган об-ҳаво ва ҳаказо.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика