UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  0 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  0 16:02Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   21 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув бошқа санада ўтказилади Янгиликлар

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув бошқа санада ўтказилади

Бунга ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Қатарга қарши ўйин сабаб.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида 11 ноябрь куни Қатарга жўнаб кетади. Жамоамизни 14 ноябрь куни Қатар билан, 19 ноябрда эса КХДР билан расмий учрашувлар кутиб турибди. 

"Пахтакор" ва "Насаф" клублари Суперлигадан ташқари Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этмоқда. Уларнинг халқаро ўйинларидан келиб чиқиб, Лига Суперлига 24-туридан ўрин олган "Насаф" — "Сўғдиёна" ҳамда "Навбаҳор" — "Пахтакор" беллашувларини 10 ноябрга тайин қилганди. Миллий терма жамоа Қатарга эртароқ учишни ўз режасига киритгани учун ЎФА Суперлиганинг мазкур ўйинларини 9 ноябрь куни ўтказиш таклифи билан чиқди. 

Мазкур таклифга 5 ноябрь санасида "Ал-Райян" клубини қабул қилаётган "Пахтакор" розилик берди. 6 ноябрь куни Қаршида "Ал-Хусайн" жамоасини қабул қиладиган "Насаф" эса ҳар икки учрашув орасидаги фарқ жуда қисқа экани сабабли Суперлига беллашувини 10 ноябрь кунида қолдиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади.

Намангандаги марказий ўйин 9 ноябрь кунига ўзгартирилганидан келиб чиқиб, эндиликда "Андижон" — "Қизилқум" беллашуви 10-ноябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика