UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  0 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  5 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  1 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  24 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8

"Навбаҳор" раҳбариятида ўзгариш Янгиликлар

"Навбаҳор" раҳбариятида ўзгариш

Хабарингиз бор, бунгача клубда 2004-2005, 2013-2015 йилларда ҳам фаолият олиб борган Расул Низамбоев кеча "Навбаҳор" ПФК президенти этиб тайинланди.

"Навбаҳор" футбол клубига янги президент тайинланди

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоиз-ки, Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол Ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов кечаги йиғилишда Отабек Саматовнинг ҳам вице-президентлик лавозимида қолиши ва у селекция ишлари билан шуғулланишини таъкидлади.

Сўнгра, клубимиз президенти Расул Низамбоев "Навбаҳор" ПФК ҳамда "Марказий" стадиони раҳбарияти ва ишчи-ходимлари билан йиғилиш ўтказди.

Унда бир қатор масалаларга тўхталиб ўтилди. Жумладан, "Навбаҳор" тарихини яратиш кераклиги, собиқ футболчиларга эътибор қаратиш лозимлиги, клуб ходимлари ҳамжиҳат бўлиб ишлашлари кераклиги таъкидланди.

Шундан сўнг, ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда клуб директори Бахтиёр Нурматов ўз аризасига кўра, вазифасини тарк этганлиги таъкидланиб, унга "Навбаҳор"даги фаолияти учун миннатдорчилик билдирилиб, кейинги ишларида омад тиланди. 

Бахтиёр Нурматовнинг ўрнига бунгача "Навбаҳор" ПФК директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Акмал Соҳибов вақтинчалик клуб директори этиб тайинланди.


"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика