UZ

Сўнгги янгиликлар

23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  5 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  3 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  23 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  79 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0

Муҳсин Низомиддинов: "90 дақиқа ҳужум қилдик, аммо тўп рақиб дарвозасига киришни истамади" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "90 дақиқа ҳужум қилдик, аммо тўп рақиб дарвозасига киришни истамади"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Бухоро" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. "Бухоро"га қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Рақибда битта вазият бўлди ва саросима натижасида гол ўтказиб юбордик. 90 дақиқа давомида ҳужум қилиб, вазиятлар яратдик, аммо "Бухоро" қўриқлаётган дарвозага тўп кирмади. Кейинги ўйинни "Арал"га қарши ўтказамиз. Бугунги ўйинни қайта кўриб чиқамиз. Хатоларимиз устида ишлаймиз. Про лигада дастлабки икки ўйинда ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Кейинги ўйинларда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Бундай натижалар қайд этилишида янги ўйинчиларнинг киришиб кета олмагани сабаб бўлиши мумкин...

- Таркибимиз 90 фоиз ўзгарди. Бу баҳона эмас. Бизда етарлича вақт бор эди. Қолаверса, жамоани 60-70 фоиз ёшартирдик. Футболчиларни ёмон деб бўлмайди. Улар ҳали бир-бирига мослашади. Ҳали энди иккита тур ортда қолди. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика