UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  4 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  18 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  41

Муҳаммадали Ғиёсов: "Нефтчи" фаолиятимда янги чақирув бўлди" Янгиликлар

Муҳаммадали Ғиёсов: "Нефтчи" фаолиятимда янги чақирув бўлди"

2025 йилда чемпионликни кўзлаган "Нефтчи" таркибини шунга мос равишда шакллантирмоқда.

Фарғоналиклар бир қатор легионерларни жалб қилиш қаторида маҳаллий йигитларга ҳам эътибор қаратяпти. Сўнгги мавсумларни "Қизилқум"да ўтказган Муҳаммадали Ғиёсов энди "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилади. Унинг янги жамоаси ҳақидаги фикрлари қандай бўлди?



"Нефтчи"да зўр таркиб йиғилмоқда. Албатта бу ерда ўзимда ҳам кучли хоҳиш бўлганини айтишим мумкин. Чемпионлик учун курашадиган жамоага ўтиш фаолиятимда янги чақирув дея оламан. Жамоага ёрдам беришни истайман. Насиб қилса, янги мавсумда тарих яратган ҳолда чемпионликни қўлга киритамиз. Бу жамоа катта янгилик бўла олади. 2025 йилда терма жамоадан чақирув олишни мақсад қилганман. "Қизилқум"да Ислом Кенжабоев, Акаки Шулая билан яхши тандем қилдик. Улардан кўп нарсани ўргандим. "Нефтчи"га мослашиб кетиш қийин бўлмаслигига ишончим комил.

Ортда қолган мавсумга келсак, кўп хулосалар чиқардим. Хабарингиз бор, мавсум бошида жароҳат сабаб кўп вақт йўқотдим. Бу омил ўзимни тўлиқ кўрсатишимга таъсир қилди. Шунга қарамай мураббийимиз Жамшид Саидов кўп имконият бердилар. Тажриба шу орқали келади деб ўйлайман",- дейди Муҳаммадали Ғиёсов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика