UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  2 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  7 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  14 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90

Миржалол Қосимов: "Натижадан қониққаним йўқ, барчасини биринчи бўлимда ҳал қилиш керак эди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Натижадан қониққаним йўқ, барчасини биринчи бўлимда ҳал қилиш керак эди"

Суперлига 23-тур доирасидаги "Металлург" — ОКМК (1:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Биз учун чемпионат якунига яқинлашган сари ўйинлар оғир тус олмоқда. Бугунги баҳсда натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқмадим. "Нефтчи"га қарши ўтказган баҳсимизнинг 2-таймидаги ўйиннинг ярмини ҳам кўрмадим. Ҳаммасини биринчи таймда ҳал қилиш керак эди. Қолаверса, Арихиро ҳам бир метрдан бўш қолган дарвозани ишғол этиши керак эди. Гол урмасанг барча ҳаракатларинг нолга тенг. Биздан пастдаги жамоалар ҳам анча яқинлашиб қолди. Бу эса асабийликни оширади, шу сабаб натижадан қониққаним йўқ. Бугун дербига хос ўйин кўрдик.


— Иккинчи ўрин учун имконият қандай деб ҳисоблайсиз?

— Айтганимдек, ўзимизни оғир вазиятга тушириб қўймоқдамиз. "Сўғдиёна"га қарши Жиззахда ҳам ёмон ўйин кўрсатмадик, фақатгина сўнгги дақиқаларда стандартдан тўп ўтказиб юбордик. "Нефтчи"га қарши ва бугунги ўйинда ҳам яхши ўйин кўрсатдик, асосийси вазиятлардан фойдаланиш керак. Нима бўлган тақдирда ҳам охиригача курашамиз. Авваламбор, комбинатимизнинг 75 йиллик байрамига ғалаба туҳфа этмоқчи эдик, аммо доим ҳам истаган нарсамиз рўй беравермайди. Уларни байрам билан табриклаймиз.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика