UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  0 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  6 17:00Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  3 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  5 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0

Мэйсон Гринвуд термада ўйнайдими? Янгиликлар

Мэйсон Гринвуд термада ўйнайдими?

Мэйсон Гринвуд Англия термасидаги келажагини Томас Тухель билан гаплашиб олмоқчи.

"The Sun" маълумотига кўра, 23 ёшли футболчи Англия термасидаги келажаги бўйича бош мураббий билан учрашув ўтказишни истайди. Гарчи Гринвуд термага қайтиш эҳтимоли юқори бўлмаслигини билса-да, 2026 йилги ЖЧда иштирок этишни ният қилмоқда.

Агарда Гринвуд Англия термасига қайта олмаса, Ямайка фуқаролигини олиб, ушбу давлат миллий жамоаси учун ўйнашни ўйлаб кўради. Эслатиб ўтамиз, 2022 йили Гринвуд зўрлов айблови билан 18 ойга футболдан четлатилган ва 2023 йил февралида айблов олиб ташланганди.

Ўтган ёзда Гринвуд 26 млн евро эвазига "Манчестер Юнайтед"дан "Марсель"га ўтди. Ушбу мавсумда у 6 ўйинда 2 гол ва 1 ассист қайд этди.

Англия термаси таркибида у фақатгина бир учрашувда қатнашган. 2020 йилнинг сентябрь ойида Гринвуд Миллатлар лигаси доирасида Исландияга қарши ўйинда захирадан майдонга тушган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика