UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  0 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  49 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2

Месси "Барса"да қолиш учун нималарни талаб қилган? Янгиликлар

Месси "Барса"да қолиш учун нималарни талаб қилган?

2020 йилда Лионель Месси "Барселона" билан шартномасини янгилаш учун нималарни талаб қилгани ойдинлашди.

Испан нашри ўша вақтдаги ҳужжатлар ва ёзишмаларни қўлга киритган. 

Уларнинг мазмунига кўра, уч йиллик шартнома, 10 млн евролик янги битим бонуси, кечиктирилган иш ҳақларининг батамом тўлаб берилиши, унинг товон пули қиймати пасайтирилиши ва ўзининг ҳамда Луис Суарес оиласининг стадионда энг яхши ўринларда ўйинларни кузатиши учун рухсатнома сўраган.

Ўша йилнинг охирроғида "кўк-анорранглилар" "Бавария"га 2:8 ҳисобида таслим бўлганидан сўнг Месси трансфер сўровини юборди. 2021 йилда Месси янги президент Жоан Лапорта билан янги шартнома шартларини келишиб олди, бироқ клуб буни Ла Лигада рўйхатдан ўтказишга қурби етмас эди. Бироқ ўтган сафаргидан фарқи унинг шартлари қабул қилингани бўлди.

Месси шартномаси 2023 йилга қадар узайтирилишини хоҳлаган эди. Шунингдек, 1 йиллик узайтириш имконияти ҳам бўлиб, у бир томонлама бўлиши керак эди. У бунга қўшимча сифатида товон пули 700 млн евродан рамзий 10 млнга туширилишини истади. 

Аргентиналик футболчи 2020/21 йилги мавсумда COVID-19 пандемиясининг клуб даромадларига таъсири натижасида унга тўланадиган маошнинг 20 фоизидан воз кечишга розилик билдирди. Аммо у кечиктирилган барча ойлик маоши тўлаб берилишини талаб қилди. Шунингдек, барча бошқа нарсалар қаторида агент акаси Родригога барча қарзларнинг тўланиши ва солиқлар оширилган тақдирда мос равишда рақамларга тузатишлар киритишни сўради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика