UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  0 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  28 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   8 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  96 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0

Мбаппе: "Олимпия ўйинларида иштирок этиш ёки этмаслигим бир инсоннинг қарорига боғлиқ" Янгиликлар

Мбаппе: "Олимпия ўйинларида иштирок этиш ёки этмаслигим бир инсоннинг қарорига боғлиқ"

Футболчи Париж-2024 Олимпия ўйинларида ватани шарафини ҳимоя қилмоқчи.

ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида иштирок этишни истаётганини маълум қилди. Футболчи август ойида ўтказиладиган мусобақада иштирок этиш учун "Реал" ёки ПСЖ клубларидан қайси бири рози бўлиши кераклиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

"Ҳар доим Олимпия ўйинларида иштирок этишни истаганман. Ниятим ўзгаргани йўқ. Олимпия ўйинларида ўйнасам, бу орзу бўлади. Агар менга рухсат беришмаса, нима дейишса шуни қиламан. Бу бўйича қарор қилиш бир инсонга боғлиқ. Ўша инсон ҳали менга жавоб бергани йўқ. 

Олимпиядага бориш, бормаслигимни қайси клуб ҳал қилади? Биласизми, ПСЖ – амалда мен билан шартномаси бор бўлган ягона клуб", -дейди Килиан Мбаппе. 

Аввалроқ, ОАВда Мбаппе "Реал" билан шартнома имзолаб бўлгани, Мадрид клуби эса футболчини Олимпия ўйинларига қўйиб юборишни истамаётгани хабар қилинганди. Бироқ, Мбаппенинг ўзи Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида иштирок этишни жуда хоҳламоқда. Франция президенти Эммануеэль Макроннинг шахсан ўзи вазиятга аралашиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, Париж Олимпиядаси 2024 йилнинг август ойида ўтказилади. Мбаппе эса шу ёзда клубдан кетиши аниқ бўлиб улгурган. Футболчи ўша вақтда янги клуби билан, яъни катта эҳтимол "Реал Мадрид" клуби билан шартнома имзолаган бўлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика