UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Марко Колакович: "Янги мавсумда "Бухоро" билан юқори ўринларни кўзлаганмиз" Янгиликлар

Марко Колакович: "Янги мавсумда "Бухоро" билан юқори ўринларни кўзлаганмиз"

"Бухоро" бир йиллик танаффусдан сўнг жорий мавсумда Суперлигада иштирок этади.

Улуғбек Бакаев бошқарган жамоалар одатда доим юқори ўринлар учун курашиб келган. "Бухоро" ҳам бу мавсумда катта марраларни забт этишга ҳозирлик олиб бормоқда. Анталияда давом этаётган машғулотлар, назорат учрашувлари бу борада тайёргарликни янада маромига етказиши турган гап. Жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Марко Колакович бу борада фикрларини билдирди. 


"Тайёргарлик жуда аъло даражада олиб борилмоқда. Қувонарлиси бу ерда машғулотлар учун ҳамма шароит яратилган. Тикланиш учун ҳам қулай. Бундан ташқари сифатли жамоалар билан назорат учрашувлари ўтказмоқдамиз. Шу ўринда клуб раҳбариятига яратиб берилган шароит ва ишонч учун раҳмат айтаман. 

Янги келган футболчилар тезда мослашиб кетишди, чунки улар Бакаевнинг талабларини жуда яхши билишади. Аксарияти аввал унинг қўл остида тўп тепган. Бакаев бошқарган жамоаларда кайфият ва ички муҳит юқори чўққида бўлган. Бу нарса мослашишда ёрдам беради. 

Мақсадимиз кўпроқ очко жамғариш ва юқори ўринларни эгаллаш. Афсуски, ўз майдонимизда ўйнамаймиз. Бухоро шаҳри, халқи ўз уйида рақибларни қабул қилишни истайди. Тўғрисини айтганда қуръа оддий келгани йўқ. ОКМКнинг кучли томонларини биламиз, Суперлиганинг етакчи жамоаларидан бири. Лекин бу бизни икки ҳисса куч билан ўйнашга ундайди",- дейди Колакович.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика