UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  10 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  12 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Мақсади улуғ, медиаси қуруқ Янгиликлар

Мақсади улуғ, медиаси қуруқ

2021 йил февраль ойида клубларимизнинг матбуот хизматига нисбатан муносабати ҳақида мақола ёзган эдим.

Қўшиқнинг фонограммаси яхшими ёки жонлиси?!

Орадан йиллар ўтса ҳам муаммо ҳамон актуал бўлиб қолмоқда.

"Бунёдкор" клуби ўтган йил Суперлигада қолиш учун катта пул сарфлади. Янги мавсум учун ҳам яхшигина трансферларга қўл урмоқда. Клуб бўлажак мавсумда мавқеини тиклаш учун яхшигина сармоя киритмоқда.

Лекин, ўтган йили ҳам, бу йил ҳам "Бунёдкор"дек катта клубнинг матбуот хизмати ночор аҳволда. Масалан, клубда фотограф ҳам, фотоаппарат ҳам йўқ. Ўзим фото билан ҳам ишлаганим учун менга бу жабҳадаги муаммо яққолроқ кўринади. Қандай қилиб бундай клубда на фотограф, на фотоаппарат бўлмаслиги мумкин?

Клубнинг ҳар қадамини ёритиб борадиган матбуот котиби ҳар сафар бошқа фотографлардан илтимос қилиб расм сўрайди. "Бунёдкор" матбуот хизматидагилар бошқа фотографлардан илтимос қилиб расм сўраб юриши клуб учун жуда уятли ҳолат. Идеалда исталган клуб бундай ҳолатни иснод деб қабул қилиши лозим.

Барака топгурлар, бюджетдан озгина маблағни матбуот хизматини ривожлантиришга ҳам сарфланглар. Бу фақат "Бунёдкор"га эмас, ҳамма клубларимизга тегишли.


Матбуот хизматида етарлича ходимлари йўқ клубларимиз кўп, баъзиларида ходим бўлса ҳам етарли техника олиб берилмаган. Матбуот хизматидагилар ҳам одамми деган шиорга амал қилишни тўхтатмасак бу ҳол ўнгланмайди.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика