"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи
03 мар 15:18
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи
"Манчестер Юнайтед" Андре Онана ўрнига янги дарвозабон сотиб олади.
Камерунлик футболчи ушбу мавсум голга олиб келган хатолари туфайли тез-тез танқидларга учрамоқда. "Fichajes"нинг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига биринчи танлов сифатида "Милан" футболчиси Майк Меньянни танлаган. Франциялик футболчини келаси ёзда нисбатан арзон нархда сотиб олиш мумкин, чунки унинг шартномаси 2026 йилнинг ўрталарида тугайди.

Майк Меньян июлда 30 ёшга тўлади. Дарвозабон жорий мавсум "россонери" таркибида 39 ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол ўтказиб юборди ва 11 та баҳсда дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Transfermarkt футболчини 35 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"
Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин
Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида
Фикрлар