UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  4 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  3 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  3 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3

Ливан термаси бош мураббийи Миодраг Радулович: "Барчаси ўз қўлимизда эди. Жуда аламли ҳолат" Янгиликлар

Ливан термаси бош мураббийи Миодраг Радулович: "Барчаси ўз қўлимизда эди. Жуда аламли ҳолат"

Осиё кубоги-2023 "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Тожикистон — Ливан ўйинидан сўнг ливанликлар бош мураббийи Миодраг Радулович матбуот анжуманида қатнашди ва аламли мағлубиятга изоҳ берди.

- Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Ўйин қийин бўлди. Жуда аламли. Барчаси ўз қўлимизда эди. Вазиятни назорат қилаётгандик, гол ҳам ургандик. Қизил карточка барча режаларимизни бузиб юборди. 

- ВАР орқали аниқланган қизил карточка бўйича фикрингиз қандай? Сизнингча қизил карточка бормиди?

- Билмадим. ВАР бизни икки голдан сақлаб қолганини ҳам таъкидлаш жоиз. Тўғриси, бир киши кам бўлиб ўйнаш жуда қийин бўлди. Шу ҳолатда ҳам 100% лик вазият яратдик. Мағлуб бўлишга лойиқ эмасдик. 

- Қизил карточкадан сўнг тушунарли, аммо нега бу ҳолатгача ҳужум қилмадингиз?

- Курашларда мен ўйинчиларни бошқара олмайман. Ўйинни назорат қилаётгандик, ҳаммаси бизнинг қўлимизда эди. Қизилдан кейин ҳаммасини бой бердик. Шу ҳолатда ҳам юз фоизлик вазият яратдик. Қатар ва Хитойга қарши ўйинда ҳам шундай бўлганди, аммо энди кеч. Тожикистон дарвозабони жуда кўп вазиятларда қутқарди. Рақибни табриклайман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика