UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  11 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  7 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  13 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  10 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  26

"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди Янгиликлар

"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди

"Лестер" собиқ устози Крэйг Шекспир 60 ёшида вафот этди.

Унинг оиласидагиларининг баёнотига кўра, Шекспир ўз оиласи бағрида жон берган.

"Оила унинг нафақат футболчилик, балки, мураббийликдаги ютуқлари билан ҳам фахрланади. У нафақат севимли дада, балки, ўғиллари, рафиқаси, ака-укалари учун энг севимли инсон бўлиб қолади.

Бу биз учун оғир зарба бўлди. Илтимос, шундай қийин даврда бизни кўп ҳам безовта қилманг, биз аввало ўзимизга келиб олишимиз, биз учун энг муҳим инсоннинг ўрнини тиклай олишимиз керак", - дейилади Шекспирнинг оиласи баёнотида.

2023 йилнинг октябрь ойида Шекспирда онкологик касаллик аниқланганди.

Шекспир "Лестер" АПЛ чемпиони бўлган 2015/16 йилги мавсумда Клаудио Раньерининг ёрдамчиси бўлган. 2017 йили февралида айнан ундан бош мураббийликни қабул қилиб олганди. Октябрь ойида эса у истеъфога чиқарилганди.

Фаолияти давомида Шекспир «Вест Бромвич», «Халл Сити», «Эвертон», «Уотфорд», «Астон Вилла» ва «Норвич», шунингдек, 2016 йили Англия термасида ёрдамчи мураббий ҳам бўлган.

Шекспирнинг сўнгги иш жойи "Лестер" бўлган ва унда Дин Смитга ёрдам берганди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика