UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  26 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1

Карло Анчелотти судда солиқ фирибгарлиги бўйича ишда кўрсатма берди. Прокуратура "Реал" мураббийи учун 4 йилу 9 ой қамоқ жазосини сўрамоқда Янгиликлар

Карло Анчелотти судда солиқ фирибгарлиги бўйича ишда кўрсатма берди. Прокуратура "Реал" мураббийи учун 4 йилу 9 ой қамоқ жазосини сўрамоқда

Карло Анчелотти солиқ фирибгарлиги бўйича судда кўрсатма берди.

Олдинроқ, Мадрид прокуратураси "Реал" бош мураббийи учун фирибгарлик айби билан 4 йилу 9 ой қамоқ жазосини талаб қилган эди.  

Италиялик мутахассиснинг умумий солиқ қарзи 1 217 958 еврони ташкил этди. Бундан ташқари, унга 243 593 евро миқдорида жарима ва 47 298 евро фоизлар белгиланган. Анчелотти 2014-2015 йилларда иккита қоида бузишда айбланмоқда. Айблов хулосасига кўра, унга умумий суммаси 3 186 237 евро бўлган иккита жарима солиш талаб қилинмоқда.  

Прокурорнинг фикрича, Испанияда солиқ резиденти мақомини тасдиқлаганига қарамай, Анчелотти ўзининг солиқ декларацияларида фақат "Реал"дан олинган иш ҳақини кўрсатган, лекин имиж ҳуқуқларидан тушган даромадни қайд этмаган.  

"Реал" менга имидж ҳуқуқларини ўтказишни таклиф қилганда, мен инглиз маслаҳатчим билан боғландим, кейин эса тафсилотларга кирмадим, ҳамма нарса қонуний деб ўйладим.  

Бу фирибгарлик деб баҳоланиши мумкинлигини билмагандим. Демак, ҳамма нарса етарлича тўғри бўлмаган деб ўйлайман.  

Мен фақат клубдан соф олти миллион олишга эътибор берганман ва прокуратура менга қарши тергов олиб бораётгани ҳақида ҳеч қандай хабар олмаганман", – деди Карло Анчелотти Мадрид провинция судида бўлиб ўтган мажлисда.  

Шу дақиқаларда италиялик мутахассис суд биносини тарк этди. У журналистларга: "Ҳаммаси жойида", – деди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика