UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди" Янгиликлар

"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"

Бруну Фернандеш Криштиану Роналдуни ЖЧ-2026дан кейин ҳам терма жамоада қолади деб ўйлайди.

"Мен бунга шунчаки ишонибгина қолмайман, балки амалда ҳам шундай бўлади. Криштиану Роналду терма жамоа билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, ўз орзусини амалга оширса зўр бўларди. Ва бу нафақат унинг ўзи учун, балки бутун португалияликлар учун.

Биз чиндан ҳам ўз мамлакатимизга соврин туҳфа этишни хоҳлаймиз. Бу нарса у учун, футболимиздаги энг асосий шахс сифатида фаолиятининг ажойиб якуни бўларди.

Ҳатто Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган тақдирда ҳам, у тўхтайдими ёки яна маълум вақт терма жамоада қоладими, билмайман.

Криштиану ҳар йили кўпроқ ва кўпроқ нарса хоҳлайди, янада яхшироқ бўлишни истайди. Унинг маҳоратига шубҳа қиладиганлар учун янада кўпроқ голлар уриб бораверади. Биз учун энг муҳими - Жаҳон чемпионатига бориш ва ғалаба қозониш. Бу Криштиану Роналду ва ватанимизни яхши кўрадиган ҳар биримизнинг орзуимиз.

Криштиану учун терма жамоадаги фаолиятини иккита энг катта соврин билан тугатиш улкан ютуқ бўларди - Евро ва Жаҳон чемпионлиги. Португалия олдин бу мусобақаларда ғолиб чиқмаган. Мундиалда ғолиб бўлсак, Португалияда буни бир кун эмас, бир ҳафта байрам қилишса керак деб ўйлайман", - деди Бруну.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика