UZ

Сўнгги янгиликлар

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон амалдаги чемпион билан бир гуруҳда Янгиликлар

Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон амалдаги чемпион билан бир гуруҳда

Шу йилнинг 21 май - 1 июнь кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мундиалда дунёнинг энг кучли 32 жамоаси кураш олиб боради.

Аввало бир тушунчани айтиб ўтиш керак, мини-футбол ва футзал умуман бошқа-бошқа спорт тури. Футзал ўз номи билан залда 5x5 форматда ўйналади, мини-футбол эса очиқ майдонда 6x6 формат шаклида ўтказилади. Яъни, бунда дарвозабондан ташқари яна 5 нафар футболчи ҳаракат қилади.

Ўзбекистонга мини-футбол кириб келганига ҳали кўп бўлгани йўқ. LLF асосчиси Дониёр Ниёзовнинг икки йиллик саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон тарихда илк бор мини-футбол (6x6) бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маълумот учун, ушбу Жаҳон чемпионати ҳисоб бўйича бешинчиси бўлади. Бунгача 2015 йил АҚШ, 2017 йил Тунис, 2019 йил Австралия ва 2023 йил БАА мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионатларига мезбонлик қилган.




Ўтган икки йил ичида LLF томонидан учта 6x6 мусобақаси ташкил қилинди, шунингдек PROGRESS жамоасининг Туркияда бўлиб ўтган Euro Business Cup турнирида қаторасига икки бор иштироки Жаҳон мини-футбол федерациясининг (WMF) Ўзбекистонга ҳам эътибор қаратишига сабаб бўлди.

12 март куни кечки пайт Бакудаги "The Ritz-Carlton" меҳмонхонасида Жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Ушбу маросимда бир қатор нуфузли меҳмонлар иштирок этди. Улар орасида сизу-бизга жуда яхши таниш, Португалия терма жамоаси ва бир нечта клубларда ёрқин ўйин намойиш этган Луиш Нани ҳам бор эди. Айнан тўртинчи саватчадаги жамоаларни аниқлаш учун саҳнага Нани таклиф этилди ва у ЎЗБЕКИСТОН ёзуви туширилган қоғозчани тортди.




Энди қуръа натижалари ҳақида:

Қуръа тартибига кўра, жамоалар 4тадан 8 гуруҳга бўлинди. Ўзбекистон бу мусобақада илк бор иштирок этиши ҳисобга олиниб, охирги саватчадан жой олди.

"A" гуруҳи - Озарбайжон, Мавритания, Словения, Баҳрайн.
"B" гуруҳи - Руминия, Франция, Чад, ЎЗБЕКИСТОН.
"C" гуруҳи - Венгрия, Украина, Англия, Туркия.
"D" гуруҳи - Словакия, Болгария, Португалия, Ҳиндистон.
"E" гуруҳи - Мексика, Черногория, Таиланд, Коста Рика.
"F" гуруҳи - Қозоғистон, АҚШ, Босния ва Герцеговина, Польша.
"G" гуруҳи - Чехия, Грузия, БАА, Аргентина.
"H" гуруҳи - Сербия, Гана, Испания, Исроил.

Ўзбекистон мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ЖЧнинг амалдаги ғолиби Руминия, Европанинг кучли жамоаларидан бири Франция ҳамда Африка вакили Чад терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.




Яна бир маълумот, Ўзбекистон мини-футбол терма жамоаси шу йилнинг 19 февраль санасидан Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлади. Терма жамоани мундиалга Жавлон Аноров билан Вусал Магеррамов мураббий сифатида биргаликда тайёрламоқда. Дастлабки йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Бекзод Амануллаев, Иззатилла Абдураимов, Шерзод Мирзараҳимов, Умиджон Ярбеков.

Футболчилар: Жасем Байков, Азизбек Темиров, Сардор Тулабоев, Элёр Омонжонов, Даврон Маматов, Камолиддин Мусаев, Бекзод Мирсаидов, Жаҳонгирхон Шукуров, Абдуллоҳ Абдулазизов, Жамшид Исломхўжаев, Аббос Саидкаримов, Асрор Рўзматов, Аҳрор Умаржонов, Дониёр Ҳасанов.

Х.Холиқов


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика