UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  5 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  3 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"

Суперлига 6-туридан ўрин олган ОКМК - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"ОКМКга қарши ҳар доим қизиқарли ўйинлар бўлади. Биз очиқ футбол ўйнашни режа қилган эдик. Ҳар доимгидек барчаси ўз қўлимизда эди. Концентрация етишмади, айниқса стандарт вазиятларда. Ўтказиб юборган иккита голимизда биз зич ҳимояланаётган эдик. Бундай ўйинларда характер намойиш этган ҳолда очколарга эга чиқиш керак. Ҳимояда яхшироқ ўйнашимиз керак. Ҳиссиётларга берилган ҳолда бир нима дейиш нотўғри. Бундай тарзда мағлуб бўлганимиз аламли, албатта. Биз кўпроғига лойиқ эдик. Натижага жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади. Буни тан олиб айтишим керак. Мен ҳар доим ёш футболчиларимга ишонаман ва уларга имконият бераман. Бугун эса бундай қарорим иш бермади" - дейди Иван Бошкович баҳс якунлангач.

- Ёш футболчи Дилшодбек Мисралиев кетма-кет иккинчи ўйиндан буён асосий таркибдан жой олмоқда. Мисралиевнинг ўйинидан қанчалик қониқяпсиз?

- Унинг ўйини менга ёқяпти. У майдонда вақти биз тўпни яхши назорат қилаётгандик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳақида айтиб ўтдим. Мисралиев майдонда вақти тўпни яхши ушлаб турган эдик. Унинг ўйинга қўшган ҳиссасини кўра олиш учун кучли эксперт бўлиши шарт эмас. У майдонни тарк этганидан сўнг тўпни бой бериб қўйдик. Умид қиламанки, унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмайди.



- Милан Митровичнинг ҳозирги ҳолати ҳақида айтиб ўтсангиз... 

- У ҳозир даволанмоқда. Жиддий жароҳат эмас деб умид қиламан. Икки ёки уч ҳафтадан сўнг яна машғулотларга қайтса керак.

- Жамоангиз ўйин давомида икки маротаба ҳисобда олдинда эди, аммо рақибнинг иккита голи барчасини ўзгартириб юборди. Ўтказиб юборилган иккита голда ҳимоячилар хатога йўл қўйишдими ёки ўша вазиятларда Ғиёсовнинг индивидуал маҳорати асосий саҳнага чиқдими?

- Маҳоратли футболчи дарвозамизни ишғол этди. Бир зонада кўплаб футболчилар бор вақтида бундай голлар ўтказиб юборишимиз керак эмас. Позицион ва зич ҳимояланаётганимизда бундай голлар ўтказиб юбормаслигимиз керак. Бунга қадар кўплаб вазиятларга эга бўлдик ва ўйин тақдирини аввалроқ ҳал этиб қўйишимиз мумкин эди, лекин бир нима етишмади. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтириши керак эди.

- "Сўғдиёна" мавсумни омадсиз тарзда бошлади, аммо "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг барчаси вазият тўғриланаётгандек туюлди. Кейин эса "Динамо"га қарши дуранг. Бугун яна мағлубият. Жамоангиз мавсумни ёмон бошлашига нима сабаб бўлди? Балки жароҳатлар ўз сўзини айтаётгандир ёки бошқа сабаблар ҳам борми?

- Мен бош мураббий сифатида натижага жавобгарман. Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа. Мен жамоамга ишонаман, аммо ғалаба қозонишимизга бир нима етишмаяпти. Ҳимояда камчиликлар кузатилмоқда, мавсум бошидан буён кераксиз голлар ўтказиб юборяпмиз. "Жиддий" жамоа бундай голлар ўтказиб юбормаслиги керак. 2:1 ҳисобидан сўнг ОКМК ҳужумга ўта бошлади ва биз бўш зоналарга эга бўлдик, бироқ улардан унумли фойдалана олмадик. Мен рақибни яна жазолашимизни кутган эдим. Кейин эса позицион ҳимояда гол ўтказиб юбордик. Статистикага кўра, бизнинг марказий ҳимоячиларимиз ҳаводаги яккакурашларнинг 80%да ғолиб бўлади. Биринчи голни стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик, кейин эса ҳаводан узатилган тўп. Қарши ҳужумлар орқали гол уришимизни кутган эдим. Сўнгги ўн дақиқа мен кутганимдек бўлмади. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Нима ҳам дердим, бу футбол...



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика