UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  2 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

Илёс Қурбонов: "Қаршида ўйнаб қайтганимиз сабабли тайёргарлик кўриш учун бизда 1 кун вақт бўлди" Янгиликлар

Илёс Қурбонов: "Қаршида ўйнаб қайтганимиз сабабли тайёргарлик кўриш учун бизда 1 кун вақт бўлди"

Суперлига учун ўтиш ўйинидан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Металлург" (1:1, пенальтилар бўйича – 3:2) учрашувидан кейин бекободликлар устози Илёс Қурбонов фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, "Қўқон-1912" жамоасини Суперлига йўлланмаси билан табриклайман! Қийин ўйин бўлишини билардик. Рақиб кўпроқ узун паслар билан ўйнайди, курашларга кўп киришади. Айнан шу жиҳатларни инобатга олиб, тайёргарлик кўргандик. 4 кун олдин "Насаф" билан Қаршида ўйнаб қайтганимиз сабабли тайёргарлик кўриш учун бизда 1 кун вақт бўлди. Болаларда чарчоқ борлиги яққол кўриниб турди. 

- "Қўқон-1912" ниманинг ҳисобига ғалаба қозонди деб ўйлайсиз?

- "Қўқон-1912" стандарт вазият эвазига ғалабага эришди. Стандартни голга айлантиришди. Рақибда хавфли вазиятлар кўп бўлмади, аммо иштиёқ ва ғалабага бўлган хоҳиш жуда юқори эди. 

- Баъзи мураббийлар пенальтига тайёрланади, баъзилар эса йўқ. "Металлург" серияга тайёргарлик кўрганмиди?

- Пенальтиларга тайёрланган эдик. Пенальти – бу лотерея, омад. Пенальти вақтида кўпроқ психологик тайёргарлик муҳим роль ўйнайди. Бугун пенальтиларда омад қўқонликларга кулиб боқди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика