UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  0 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  9 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  12 18:11Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)  22 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  5 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  71 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  4

Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди" Янгиликлар

Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"

Суперлиганинг 20-турида бир қатор қизиқарли ва шиддатли учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Аксарият учрашувларда кураш майдон ичида ёки ташқарисида бўляпти. Мухлислар жамоаларини тинимсиз қўллаб-қувватлаётган бўлса, футболчилар ўз ўйинлари билан бунга жавоб беришга ҳаракат қиляпти. "Бобур Арена" мезбонлик қиладиган "Андижон" - "Пахтакор" тўқнашуви ҳам юқоридаги каби ўтиши кутилмоқда. Бу ўйиндан олдин "бургутлар"нинг собиқ футболчиси Иброҳим Отахоновга юзландик. 

- "Андижон" - "Пахтакор" учрашувида жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Фикримча, "Андижон" 2 та мағлубиятдан сўнг хулоса чиқаради. Жамоа мухлислари олдида "Пахтакор"дан очко олишга ҳаракат қилади деб ўйлайман. Тахминим бугун дуранг қайд этилса керак. "Андижон"га кейинги ўйин ҳам осон бўлмаслиги аниқ, чунки Самарқандда "Динамо" билан баҳс кутиб турибди. 

- Максим Шацких жамоаси қандай таассурот қолдиряпти? Янги келган футболчиларчи?

- Янги мураббий қўл остида ҳозирча ўз ўйинини топа олмаяпти, янги футболчилар келгани жамоа зўр ўйнашини билдирмайди. Уларга ҳам мослашиши учун вақт керак бўлади. 

- ОЧЛ қуръасидан келиб чиқсак, "Андижон"га қандай рақиблар рўбарў келди?

- "Андижон" учун ҳеч бир ўйин осон кечмайди. Адашмасам, жамоага гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Имкон қадар уйдаги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилиб ғалаба қозонишлари керак. 

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика