UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  3 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  7 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1

Иброҳим Ибрагимов — "Навбаҳор" билан ўйин, таклифлар ва Осиё чемпионати ҳақида Янгиликлар

Иброҳим Ибрагимов — "Навбаҳор" билан ўйин, таклифлар ва Осиё чемпионати ҳақида

Суперлиганинг 25-турида Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди.

Ушбу учрашувда чемпионлик учун курашаётган "лочинлар" мағлубиятга учради ва айни пайтда совринли ўринларни қўлга киритиши ҳам сўроқ остида. "Олимпик" эса бу мавсумда "Навбаҳор"ни иккинчи бор 3 очкосиз қолдирди. Кападзе жамоаси Ўзбекистон кубогида ҳам "Жар"да рақибини таслим қилганди. Ўйиндан сўнг жамоасининг дастлабги голига муаллифлик қилган Иброҳим Ибрагимовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Олимпик" кучли жамоадан очко тортиб олди. Умуман бу йил "Пахтакор", "Нефтчи", "Навбаҳор" каби клублар "Олимпик" олдида ожиз қолишди...

- "Навбаҳор" билан ўйинга тўхталсам, бошқа жамоаларга қандай тайёргарлик кўрсак, бу сафар ҳам шундай бўлди. Рақибимиз қолган жамоалардан кучли эди. ОЧЛда ҳам яхши иштирок этмоқда. Муносиб тайёргарлик кўриб, ғалабага эришдик. Бу учрашувнинг айниқса мен учун аҳамияти юқори эди. Ўйин давомида катта қийинчиликка учрамадик, деб ўйлайман. Стандарт вазиятларда, олдинга тепишида бироз муаммо бўлди. Қолган вазиятларда "Навбаҳор" қийинчилик туғдирмади. Худо насиб қилган экан, чиройли гол урдим. Рақибнинг турнир жадвалидаги ўрнига таъсир қилишимиз, бу - футбол. Футболда ҳамма нарса бўлади. "Навбаҳор" бундай таркиб ва эътибор билан чемпион бўлишга лойиқ эди. 

- Осиё ўйинларидан сўнг "Олимпик" анча барқарор натижа қайд этмоқда. Фақатгина битта ўйинда мағлубиятга учради. Бу қолган жамоалар мавсум якунидаги кучсизланиб қолгани, чарчоқ аломатлари билан боғлиқми?
- Икки фактор ҳам роль ўйнаши мумкин. Биз Суперлигадаги энг ёш жамоамиз. Балки уларда чарчоқ аломатлари сезилаётгандир. Осиё ўйинларидан сўнг жисмоний ҳолатимиз устида кўпроқ ишладик. Мураббийлар юкламалар беришди. Жамоамизда чарчоқ аломатлари ёки жиддий жароҳатлар йўқ. Буларнинг барчаси тўғри ишланганидан. "Олимпик"да иккинчи даврада ўзгаришлар юз берди. Янги футболчиларнинг мослашиши учун ҳам вақт керак бўлди. Ўша вақт етиб келди. Бир-биримизга ўргандик. Майдонда ўзаро яхши келишиб ўйнаяпмиз.

- "Металлург" ва "Олимпик"ни солиштирганда мавсум сиз учун қандай ўтди?
- Бу икки жамоани бир-бири билан солиштириб бўлмайди. "Олимпик"нинг мақсади умуман бошқа. "Металлург" Суперлигада яхши натижага эришиш учун ўйнайди. "Олимпик"да терма жамоага футболчиларни етарлича тайёрлаш учун ортиқча босимсиз ўйналади.  

- U-17 терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида нима дея оласиз? 
- Таркибда иқтидорли футболчилар кўплигига гувоҳ бўлдим. Муҳаммадюсуф Собиров, Амир Саидов, Лазиз Мирзаевни айтиб ўтишим мумкин. Айниқса, Испания билан ўйинда ирода кўрсатишгани ажойиб бўлди. Футбол ватани Англияни ютишди. Ўзбекистонни бутун дунёга танитишди.

 

- "Олимпик"нинг аксарият футболчиларига бошқа жамоалардан таклифлар бўлмоқда. Иброҳим Ибрагимов фаолиятида катта жамоага ўтишни режалаштирмаяптими?
- Битта ўйин қолди. Футболчиларга таклифлар чиқмоқда. "Металлург" билан яна бир йил шартномам бор. Насиб қилгани бўлади. Ўзбекистонни гранд жамоаларидан ҳам таклифлар бўлди. Қолгани "Металлург"га боғлиқ. 

- Осиё кубогида олимпиадага йўлланма ўйналади. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида нима дея оласиз? Асосий кураш чорак финалдан бошланадими?
- Ҳеч қайси ўйин осон кечмайди. Биз 10:0 ютган Гонконг Осиё ўйинларига бошқача таркиб билан келиб етарлича қаршилик туғдирди. Ҳамма рақибни ҳурмат қиламиз. Мақсадимиз чемпион бўлиш ва Ўзбекистоннинг байроғини юқорига кўтариш.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика