UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  0 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  4 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  14 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11

"Ҳозир бизга ўхшаган ҳужумчиларни топиш қийин" Янгиликлар

"Ҳозир бизга ўхшаган ҳужумчиларни топиш қийин"

Роберт Левандовски замонавий ҳужумчи ва ўтмишдаги форвардларни таққослади.

"Ван Перси, Уэйн Руни, Бензема, Агуэро... "Тўққизлик" ўзгарганми? Менинг даврим - Криштиану Роналду ва Лео Месси давридир ва голлар сони бўйича мен уларга яқинман. Балки бироз орқада қолганман. Ҳозир футбол вақт ўтиши билан ўзгариб бормоқда. Ўйлайманки, ҳозир бизга ўхшаган ҳужумчиларни топиш қийин (тоза "тўққизлик").

Янги авлод вояга етмоқда. Эҳтимол, бир неча йил кутишга тўғри келар, чунки менимча, академиялар ва ёш футболчиларга ўргатиладиган нарсалар ўзгармоқда.

Бизнинг авлодимиз кўчадан келган. Энди эса бу деярли имконсиз, чунки ота-оналар болаларни машғулотларга олиб келишади, олиб кетишади ва уйга олиб кетишади, шунинг учун ҳаммаси бутунлай бошқача.

Бу худди конвейер каби, ҳамма бир-бирига жуда ўхшайди. Ўйлайманки, ҳужумчи позицияда туриш нуқтаи назаридан дарвозабонга бироз ўхшайди. Сен жамоа билан ўйнайсан, лекин охир-оқибат бу индивидуал позиция, тушуняпсизми?

Вақт ўтиши билан футбол ўзгариб бормоқда. Ўйинчилар ҳам ўзгармоқда, уларнинг сифати, самарадорлиги ва ўйин услуби ҳам ўзгармоқда", - деди "Барселона" ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика