UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  0 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  3 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  8 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  7 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0

Ҳаким Фузайлов: "Бугун икки очко йўқотдик" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Бугун икки очко йўқотдик"

ПРО-Лиганинг 23-тури доирасида "Шўртан" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунлангач меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди.


"Ўйин кутилганидек қийин бўлди. Бугунги учрашувни икки нафар марказий ҳимоячимиз жароҳат туфайли ўтказиб юбораётган эди. Биз биринчи бўлимда рақибдан кўпроқ вазиятлар яратдик, аммо иккинчи бўлимда рақиб ҳам етарлича қаршилик кўрсатди. Бугун икки очко йўқотдик деб ўйлайман", - деди Ҳаким Фузайлов.

- "Хоразм" жамоаси бугунги дуранг натижасидан қониқдими?
- Йўқ, албатта. Биз бунга қадар ҳам кўп очколарни йўқотгандик. Бу жуда ёмон. Шу сабабли бугун икки очко йўқотдик деб айтиб ўтдим.

- Жамоангиз намойиш этаётган қониқарсиз натижаларга нима сабаб бўлаяпти деб ўйлайсиз?
- Ҳали олдинда ўйинлар бор. Биз ҳозир 6-ўриндамиз ва мавсум якунига қадар ўз ўрнимизни яхшилаб олишга ҳаракат қиламиз. Жамоам яхши ўйин намойиш этмоқда, аммо яна бир нима етишмаётгандек, тўғриси. Буларнинг барчасини тўғрилаш учун бироз вақт керак, менимча.

- Жамоангиз 1:0 ҳисобини сақлаб қолиши учун нима етишмади?
- Бироз концентрация. Ўйин сўнгида бир нечта вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика