Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди
20 авг 00:50
Янгиликлар


Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди
Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтириш-узайтирмаслиги ҳақида гапирди.
Испаниялик мураббий ўз шартномасининг яна 2 йил амал қилишини ва уни узайтириши мумкинлигини маълум қилди.
"Менинг шартномамдаги муддатим яна икки йил, эҳтимол яна икки йилга узайтираман. Савол қачон тўхташимда: шу йилми, икки йилдан кейинми ёки тўрт йилдан кейинми? Танаффус қиламанми, йўқми, ба ҳам номаълум. Аммо ҳозирча ўзимни яхши ҳис қиляпман" - дея таъкидлади Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"да 2016 йилдан бери фаолият юритмоқда. У клуб билан барча турнирлар доирасида 534 та ўйин ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар