UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23CAFA Nations Cup. Афғонистон Ҳиндистон билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  16 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  29 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  104 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2

"Гулистон" ҳимоячиси Жасур Отажонов бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди Янгиликлар

"Гулистон" ҳимоячиси Жасур Отажонов бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди

Хабарингиз бор, 17-турда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари “Пахтакор”ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришганди.
Мазкур учрашувда жамоамизнинг етакчи ҳимоячиси Жасур Отажонов жиддий жароҳат олиб майдонни барвақт тарк этганди. Яқинда футболчимиз  Тошкентдаги шифохоналардан бирида жарроҳлар кўригидан ўтди.   

– Ўша учрашувда “Пахтакор”дек донгдор жамоага ҳар томонлама муносиб қаршилик кўрсатгандик. Аммо жиддий жароҳат олиб майдонни барвақт тарк этдим. Яқинда пойтахтимиздаги шифохоналардан бирида жарроҳлар оёғимни операция қилишди. Ноябрь ойида гипсимни ечишади. Декабрдан бошлаб якка тартибда машғулотларга киришаман. Хуллас, бу йилги чемпионат мен учун эрта якунига етди. Насиб қилса, янги мавсумда майдонга тушаман. Жамоадош дўстларимга ёрдам бера олмаётганимдан жуда афсусдаман. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўзбек футболининг юлдузларидан бири, ёш мутахассис Гулистон шаҳрида рақобатбардош ва аҳил жамоани шакллантира олди. Агарда йигитлар қўллаб қувватлаб турилса, мамлакаатимиздаги кўплаб клубларга ҳақиқий бош оғриқ бўлиши мумкин. “Навбаҳор” устидан қозонилган ғалаба билан сирдарёлик мухлисларни табриклайман, - дейди Отажонов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика