UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2

Футзал. Дилшод Ҳайдарқулов: "Ўзбекистон кубоги янги форматининг ижобий томонлари бор" Янгиликлар

Футзал. Дилшод Ҳайдарқулов: "Ўзбекистон кубоги янги форматининг ижобий томонлари бор"

Бир неча кундан сўнг футзал бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари старт олади.

Янгича форматда ўтадиган кубок турнири мутахассисларда турлича фикрларни келтириб чиқармоқда. "Динамо" футзал жамоасининг бош мураббийи Дилшод Ҳайдарқулов бу борада фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Кубок учрашувларининг ташкил қилиниши ажойиб бўлди дея оламан. Биринчи ўринда ўйинлар сони кўпайди. Жамоалар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда бир-бири билан ўзаро 2 маротабадан ўйнашади. Бу "Динамо"га ўхшаган жамоалар учун айни муддао. Бундай формат кўплаб футзалчиларни текшириб олиш ва тажриба оширишга ёрдам беради. 

Ўйлантирадиган томони шуки, Олий лига сентябрь ойида бошланади. Ёш жамоалар гуруҳдан чиқа олмаса 4 ойга яқин дам олар экан. Умуман футзал федерациянинг қарорларини тўғри деб биламан. Футзал федерациянинг алоҳида ташкил қилинишини яхши бўлди, чунки бир пайтлар Жаҳонгир Мираброрович даврида футзал федерация алоҳида бўлиб яхши ривожланган эди. Бу футзални олдинга интилишида катта рол ўйнайди. 

Янги жамоалар кўпайгани яхши. Шахсан мен "Нефтчи", "Гулистон" жамоалари қайтганидан хурсандман. ЎзСҚБ профессионал фаолиятини бошлагани билан табриклайман.Чемпионатимизда кучли жамоалар кўпайса, бу терма жамоамизга фойда бўлади. Кубок ўйинларида барчага омад тилайман",- дейди Дилшод Ҳайдарқулов.

 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика