UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  0 17:23CAFA Nations Cup. Афғонистон Ҳиндистон билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  17 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  30 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  104 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2

Франк Рибери: “Франция Бразилияга бориши шарт” Янгиликлар

Франк Рибери: “Франция Бразилияга бориши шарт”

Франция терма жамоасининг етакчиларидан бири Франк Рибери бугун бўлиб ўтадиган Украина – Франция ўйинидан олдин ФИФА расмий сайтига интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни ўқишингиз мумкин.
-   ЖЧ-2014 саралаш ўйинларининг плей-офф босқичидан ўрин олган Украинага қарши беллашувлар ҳақида нима дея оласиз?
-   Шахсан мен учун терма жамоамизнинг мундиалга бориши жуда муҳим. Украина – яхши жамоа, лекин Бразилияга Франция бориши шарт. Тан олайлик, биз кучлимиз ва буни иккита учрашувда исботлашимиз керак. Тўғри, осон бўлмайди, лекин ғалаба қозона оламиз.
 
-   Агар Франция жаҳон чемпионатига бора олмаса, унда нима бўлади?
-   Бутун мамлакат учун фожиа бўлади. Тўғриси, бу ҳақда ўйлаш ҳам қийин, йўқса ўзимизни босим остига қўйган бўламиз. Биз қўрқмасдан ўйнашимиз керак.
 
-   Қуръадан сўнг рақиб сифатида Украина маълум бўлгани сизни хурсанд қилдими?
-   Плей-офф ўйинларида ҳар қандай рақиб хавфли. Исландия бўладими ёки Португалиями... Ким бўлишидан қатъий назар, майдонга тушиб ғалаба қозониш керак.
 
-   Собиқ жамоадошингиз Анатолий Тимошук билан гаплашиб кўрдингизми?
-   Ҳа, биз гаплашдик. Иккаламиз ҳам фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз.

-   Биринчи учрашувни сафарда ўтказиш сизлар учун фойдалими?
-   Бу жуда муҳим. Агар Украинада яхши тўп сурсак, ўз майдонимизда янада эркинроқ ҳаракат қила оламиз.
 
-   Нима учун “Бавария”нинг кўпинча биринчи таймда ўйини қовушмаяпти?
-   Билмадим. Лекин иккинчи таймда яхши ҳаракат қиляпмиз. Эҳтимол, бу ҳар уч-тўрт кунда майдонга тушаётганимиз билан боғлиқдир.
 
-   Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бу сафар Марокашда, декабрь ойида ўтказилади. Бу турнир сиз учун қанчалик муҳим?
-   “Бавария” учун ҳар бир мусобақа муҳим. Биз доим ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.
 
-   Сиз учун мусобақанинг айнан Марокашда ўтказилиши ниманидир англатадими?
-   Албатта. Ахир мен ҳам мусулмонман ва Марокаш халқи француз тилида гапира оладиган мусулмонлар сирасига киради. У ерда жуда катта стадионлар бор деб эшитганман. Шундай экан, мен учун ўзгача мусобақа бўлади.

-   Ҳеч Марокашда бўлганмисиз?
-   Ҳозирча йўқ. Ўз вақтида Жазоирга боргандим, чунки турмуш ўртоғим ўша ерлик. Мен у ерда икки ҳафта маза қилиб дам олгандим.

-   2013 йилда сизни кўпроқ нима хурсанд қилди?
-   Мен соғломман ва деярли жароҳат олмадим. Бу эса футболчи учун жуда муҳим. Агар ҳаммаси шундай давом этса, футболдан кўпроқ роҳат олишда давом этавераман.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика