UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  0 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  3 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

Февзи Давлетов: "Рақибнинг қизил карточкаси сабаб ўйинни назорат қила олдик" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Рақибнинг қизил карточкаси сабаб ўйинни назорат қила олдик"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Олимпик" (3:0) ўйинидан кейин мезбонлар устози Февзи Давлетов фикрларини билдирди.

"Ўйин борасида яхши ҳаракат қилдик, ҳужумда ҳам ишларимиз юришди. Ўйлайманки, биринчи бўлимда барчасини уддалай олдик, вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимга яхши кайфиятда чиқиб келдик.

Рақибнинг қизил карточкаси сабаб ҳам ўйинни назорат қила олдик ва ўзимизга керакли натижага эришдик. Йигитларни, мухлисларни табриклайман", – деди Давлетов.

- "Сурхон" учун бугунги натижанинг аҳамияти йўқ эди. Бундай ҳолатда жамоага қандай қилиб мотивация бера олдингиз?

- "Металлург" билан ўйин олдидан бизда назарий жиҳатдан "Пахтакор"дан ўтиб кетиш имкони бор эди. Бугун эса йигитларга ўзларига келиб олишларини ва уй ўйинида ғалаба қозонишимиз шарт эканлигини тушунтирдик. Йигитлар барчасини тўғри тушунишди ва ғалаба қозонишди. Шу сабабли ғалабага эришдик. 

- "Олимпик"нинг плей-оффдаги имкониятларини қандай ҳисоблайсиз? 

- Уларга омад тилайман. Уларда плей-оффда ғалаба қозона олиш учун барча нарса бор. Мураббийлар штаби бунинг учун барчасини қилади деб ўйлайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика