UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  0 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  0 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  4 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  1 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  24 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8

Февзи Давлетов: "Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик"

Суперлига 1-тури доирасидаги "Сурхон" — "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилаётган вақтимизда яна хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик.

- "Сурхон" жамоаси бугун ўзига ўҳшамади ва жуда ёмон ўйин ўтказди. Бунга сабаб нима?

- Концентрацияни ушлай олмадик. Ўйиндаги дастлабки 10-15 дақиқа ҳушёр бўлишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда ҳам худди шундай ҳолат рўй берди. Бўлим бошланишида эътиборли бўлиш жуда муҳим, биз эса яна хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик. Концентрацияни йўқотганимиз сабаб бугун шундай натижа қайд этилди.

- Янги мавсум энди бошланди. "Сурхон" жамоаси жорий мавсум ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

- Мақсадимиз ўтган йилги ўйин сифатини сақлаб қолиш. Жорий мавсум кўп жамоалар ўсишга эришди. Ўтган мавсумда кўпчилик биздан бундай ишончли ўйинни кутмаганди, янги мавсумда эса барча жамоалар бизга қарши пухта тайёргарлик кўришмоқда.

- Мавсум бошланишига кам вақт қолганда жамоага келиб қўшилдингиз. Таркибдан кўнглингиз тўлмоқдами? Жамоани тўлиқ ўрганиб олишга вақтингиз етарлича бўлдими?

- Ҳа, жамоага кеч қўшилдим. Бор вақтдан имкон қадар унумли фойдаланишга ҳаракат қилдим. Таркибни янада кучайтиришимиз керак. Мураббийлар штаби билан ишлашда давом этамиз ва қийинчиликлардан қўрқмаймиз.



Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика