UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  9 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  20 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  3 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  5 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3

"Файзуллаевга яна бир мавсум ЦСКАда ўйнашни маслаҳат берган бўлардим" Янгиликлар

"Файзуллаевга яна бир мавсум ЦСКАда ўйнашни маслаҳат берган бўлардим"

Россиялик таниқли мураббий Александр Тарханов ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевнинг Европа клубларидан бирига кетиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

2024 йилнинг қишида 20 ёшли ўзбекистонлик футболчига кўплаб жамоалардан қизиқиш бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.



"Аббос нафақат Осиё Кубогида, балки ЦСКАда ҳам яхши ўйнади. У сифатли, техникаси зўр футболчи ва интеллекти юқори. Умуман олганда, кўплаб фазилатлар мавжуд. ЦСКА ҳамма ҳам ўйнаб кетолмайди, айниқса, дарҳол. Мослашиш учун вақт керак. Файзуллаев эса дарҳол ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.

Кўрамиз, у бундан кейин қандай ишлайди. Ҳозир еврокубоклар йўқлиги ачинарли. Агар улар бўлганида Файзуллаев ўзини янада яққол кўрсатган бўларди. Бироқ ҳозир ҳам уни кузатишади, чунки у Осиё Кубогида яхши ўйнади. Ўзбекистон финалга чиқа олмаган бўлса-да, у барибир ажралиб турди ва гол урди. Менимча, у ҳали тажриба учун ЦСКАда қолиши ва кейинги мавсумда ҳам шу ерда ўйнаши керак", – деди Тарханов.

Файзуллаев 2023 йилнинг августида "Пахтакор"дан ЦСКАга ўтганди. Футболчи армиячилар сафида 18 та учрашувда 2 та гол урди ва 9 та голли пас узатди.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика