UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Фарруҳ Зокиров: "Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак" Янгиликлар

Фарруҳ Зокиров: "Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак"

Аёллар ўртасидаги футзал бўйича Осиё Кубоги "С" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Филиппин - Ўзбекистон (3:3) баҳсидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Фарруҳ Зокиров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун терма жамоамиз саралаш босқичидаги дастлабки учрашувини ўтказди. Бугунги баҳс ҳақидаги таассуротларингиз билан бўлишсангиз. Бугун ғалаба қозонишимиз учун нима етишмади?

- Филиппин терма жамоаси ҳам бугунги баҳсга жуда пухта тайёргарлик кўрган экан. Филиппин жамоаси дастлабки учрашувда ғалаба қозонган эди. Таркибдаги айрим бир ўйинчилар ҳам юқори маҳоратли эканлигини кўрдингиз. Биз кўп вазиятларимиздан фойдалана олмадик ва шу сабабли учрашув дуранг билан якунланди.

- Терма жамоамиз кетма-кет йиғинлардан сўнг саралаш мусобақасига қандай ҳолатда етиб келди? Футзалчиларимиз айни дамда ўзларининг энг яхши спорт формасидами?

- Биз ушбу мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Асосий футзалчиларимиздан бири Гулзода Амирова ҳали ҳамон тикланиш жараёнида. Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак.

- Бугунги учрашувда жамоамизда қандай камчиликлар кузатилди?

- Бизнинг ўйинчиларимиз бир хил ҳолатда эмас. Кейинги ўйинларга қадар биз иккита тенг таркибга эга бўламиз деган умиддаман.



Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика